Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Боқувчисини йўқотганлик учун зарар пуллари ва маънавий зарар ундирилди

Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Файзобод МФЙ, Навбахор кўчаси 5-уйда яшовчи фуқаро Ахмурадова Мухаббат Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашига, марҳум турмуш ўртоғи Ахмурадов Бўрибой Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари хавза бошқармаси хузуридаги Насос станциялари  ва энергетика бошқармасида электро монтёр лавозимида ишлаб 2018 йил 28 февраль куни иш вақтида содир бўлган  бахтсиз ходиса оқибатида вафот этганлиги сабабли 2 нафар вояга етмаган фарзандларига ҳар ойда тўланадиган боқувчисини йўқотганлик учун зарар пуллари кам тўланаётганлиги сабабли зарар пулларини қайта ҳисоб-китоб қилиб тўланмай қолган қисмини ундириб беришликда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Мурожаат ва унга илова қилинган хужжатлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси Бурханов Алишер томонидан ўрганилганда, мархум Ахмурадов Бўрибойнинг 2 нафар вояга етмаган фарзандларига 2018 йил 15 июлдан 2021 йилнинг 1 июлигача боқувчисини йўқотганлик бўйича зарар пулларидан жами қарздорлиги 3618148,2 (уч миллион олти юзи ўн саккиз минг бир юзи қирқ саккиз сўм икки тийин) сўмни ташкил қилиши аниқланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари хавза бошқармаси хузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси иш берувчисидан марҳум Ахмурабод Бўрибойнинг 2 нафар вояга етмаган фарзандларига 2018 йил 15 июлдан 2021 йилнинг 1 июлигача боқувчисини йўқотганлик бўйича зарар пулларидан жами қарздорлиги 3618148,2 (уч миллион олти юзи ўн саккиз минг бир юзи қирқ саккиз сўм икки тийин) сўмни ундириш бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди 2021 йилнинг 22 сентябрь куни Даъво аризани кўриб чиқиб, фуқаро Ахмурадова Мухаббат фойдасига 361818,2 (уч миллион олти юзи ўн саккиз минг бир юзи қирқ саккиз сўм икки тийин) сўм боқучисини йўқотганлик бўйича зарар пули ҳамда 500 000 (беш юз минг) сўм маънавий зарар ундириш тўғрисида Ҳал қилув қарорини чиқарди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!