Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” касаба уюшмалари нигоҳида

Жорий йилнинг 28 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши мажлислар залида Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан “Меҳнат муҳофазасининг ижобий маданиятини биргаликда шакллантирамиз” шиори остида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати-Меҳнат ва ижтимоий масаллар қўмитаси аъзолари Ўразбоев Ўрол Камалович, Ўзбекистон кимё саноати ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгаши раиси ўринбосари Тўхтаев Саидоқил Саидазимович, вилоятдаги ҳамкор ташкилотлар вилоят Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари, Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича  Бош давлат меҳнат техник инспектори Жанаев Ахмад Тошпўлатович, вилоят Адлия бошқармаси нодавлат, нотижорат ташкилотлар бўлим бошлиғи Ғозиев Шукрулло Хаджамқулович,  туман, шаҳар тармоқ кенгаш раислари, йирик корхона ва ташкилотлар  вакиллари ҳамда касаба уюшмалари фаоллари  иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах  вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ихтиёров Аъзам Рашидович  очиб берди.

Тадбир якунида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови вилоят босқичининг  “Энг яхши ташкилот”, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси”, “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил”, Энг яхши бўйича ёш мутахассис” номинациялари бўйича 12 нафар ғолибликни қўлга киритган корхона, ташкилот ва муассасалар вакиллари Жиззах вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлари  билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!