Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Жиззахда “Касаба уюшмалари болаларга” акцияси доирасида тадбирлар бўлиб ўтди

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан “1-июн – Халкаро болалар куни” муносабати билан “Касаба уюшмалари болаларга” акцияси доирасида туркум маданий-маърифий ва хомийлик ёрдами тадбирлари ташкил этилди.

Жумладан, жорий йилнинг 2 июнь куни Жиззах шаҳрининг “Ўрда боғи”да бўлиб ўтган театрлаштирилган цирк томошаларига касаба уюшмалари томонидан 430 нафарга яқин болалар учун чипталар олиб берилди.

Ш.Рашидов туман Тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан 100 нафар, вилоят электр тармоқлари корхонаси томонидан 120 нафар, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жиззах шаҳар бўлинмаси Кенгаши томонидан 100 нафар болаларнинг ушбу цирк томошаларига бепул ташрифи ташкил этилди. 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Жиззах шаҳридаги махсус мактаб интернатнинг 84 нафар ўқувчилари ва “Меҳрибонлик” уйининг 20 нафар тарбияланувчилари учун “Ўрда боғига” экскурсия ташкил этилиб, цирк томошаларига ташрифи уюштирилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!