Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Жиззахда “5 ташаббус – 5 имконият”

30 июн “Ёшлар куни муносабати билан” Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар бирлашмаси томонидан жорий йилнинг 2 июл куни Шароф Рашидов оромгоҳида тармоқ касаба уюшмалари, бирлашган қўмиталар ҳамда туман (шаҳар) кенгашларининг ёшлар бирлашмалари ва ёшлар билан ишлаш комиссия раислари иштирокида “5 ташаббус – 5 имконият” шиори остида спорт мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақа ўғил болалар учун “Касаба уюшмаси Ёшлар бирлашмалари кубоги” учун тармоқ жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича ва қиз болалар учун яккакураш тарзида стол-теннис спорт турлари бўйича ташкил этилди.

Тармоқлар ўртасида ўтказилган “Касаба уюшмаси Ёшлар бирлашмалари кубоги” учун мини футбол мусобақасида фахрли I ўринни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман (шаҳар) Кенгашларининг ёшлар бирлашмалари раислари қўлга киритдилар. Қизлар ўртасида яккакураш тарзида ўтказилган стол-теннис мусобақасида фахрли I ўринни Шароф Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси ёшлар билан ишлаш комиссияси раиси Омонова Дилфузага насиб этди.        


Мусобақа ғолиблари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят кенгаши томонидан эсдалик совғалар, диплом ва касаба уюшмаси кубоги билан такдирландилар.

Бундан ташқари жорий йилнинг 30 июнь куни Жиззах шаҳрининг “Форум” амфитеатрида бўлиб ўтган “Ёшлар келажагимиз” байрам концертига касаба уюшмалари томонидан 300 нафарга яқин фаол ёшларга чипталар ажратилди.

Жумладан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан тармоқ касаба уюшмалари, бирлашган қўмиталар ҳамда туман (шаҳар) кенгашлари ёшлар бирлашмалари ва ёшлар билан ишлаш комиссия раислардан 30 нафарига, Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан 100 нафар, алоқа ходимлари касаба уюшма қўмитаси томонидан 100 нафар, вилоят Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси касаба уюшма қўмитаси томонидан 20 нафар ёшларнинг ушбу концерт дастурига бепул ташрифи ташкил этилди.

Тадбирдан фотолавҳалар:

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!