Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Жиззах вилоятида 2022 йилги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ўқув-семинар ташкил этилди

Жорий йилнинг 2 июнь куни Зомин тумани ҳудудида жойлашган, вилоят Ички ишлар бошқармасига қарашли “Зомин” оромгоҳида вилоят мактаб ўқувчиларининг 2022 йил ёзги соғломлаштириш мавсумини ташкил этишда мутасадди ташкилот ва муассасаларнинг  вазифалари мавзусидаги  семинар бўлиб ўтди.

Семинарда оромгоҳлар раҳбарлари ва ходимлари, вилоят ҳокимлиги, вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳ аъзолари, тегишли вилоят идоралари, муассасалари ва тасарруфида оромгоҳлари бўлган хўжалик органлари раҳбарлари, касаба уюшмалари ташкилотлари ходимлари қатнашди.

Семинарни кириш сўзи билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши раиси, вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳ раиси ўринбосари  Н.Пардаев очиб берди.  

Касаба уюшмалари вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари А.Ихтиёров “2021 йил болаларни соғломлаштириш мавсумида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳамда 2022 йил ёзги соғломлаштириш мавсумини ташкил этишда мутасадди ташкилот ва муассасаларнинг вазифалари тўғрисида” маъруза қилди.

Шунингдек, семинарда Фавқулотда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Маданият, Спортни ривожлантириш, Ички ишлар бошқармалари вакилларининг маърузалари тингланди, мутасадди идоралар раҳбарлари ва ходимларининг ахборотлари эшитилди.

Семинарнинг 2-қисмида оромгоҳ раҳбарлари, бош етакчилари, ҳўжалик мудирлари, ҳисобчилар  билан  амалий мажғулотлар ўтказилди.

Оромгоҳ раҳбарлари ва ходимларига болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг мақсади, вазифалари ва функцияларини ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби билан боғлиқ бўлган меъёрий ҳужжатлар ва қўлланмалар берилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!