Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Жиззах шахрида “Саломатлик спартакиадаси” мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Жиззах шахри Политехника институти спорт мажмуасида корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ўртасида “Саломатлик спартакиадаси”  мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди.

Вилоят босқичига киритилган 4 турдаги спорт мусобақаларидан энг қизиқарли ва муросасиз тарзда ўткан аёллар ўртасида волейбол турида биринчи ўринни вилоятнинг чўл зонасида жойлашган Зарбдор тумани жамоаси қўлга киритишди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Жиззах шаҳри ва Бахмал тумани хотин-қизлари эгаллашди.

Спартакиаданинг қизиқарли ўтган яна бир, эркаклар ўртасида стритбол тури бўйича эса биринчи ўринни Ш.Рашидов тумани, иккинчи ўринни Зомин ва учинчи ўринни Бахмал тумани жамоалари қўлга киритишди.

Бадминтон ва стол тенниси мусобақалари ҳам ўзаро муросасиз бахсларга бой бўлди. Стол тенниси мусобақаларида аёллар ва эркаклар ўртасидаги беллашувларда биринчи ўринни Ш.Рашидов туманидан Қосимова Гулмира ва Қодиров Сирож, бадминтон турида биринчи ўринни аёллар ўртасида Зарбдор туманидан Пардабоева Шохида ва эркаклар ўртасида Пахтакор туманидан Мусаев Бахтиёр қўлга киритиб, республика босқичига йўлланма олдилар.

 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!