Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“МЕНИНГ ПРЕЗИДЕНТИМ” МАВЗУСИДАГИ ТАНЛОВ ИШТИРОКЧИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Давлатимиз раҳбарлигида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ мактаб ўқувчилари турли фанлар бўйича ўз билимларини республика ва халқаро танловларда намоён этиб келмоқдалар.

Ўқувчиларда сўнги йилларда юртимизда амалга оширилган ислоҳотларни теран идрок этиш ва улар тўғрисида мулоҳаза юритиш кўникмаларини, Ватанимиз тақдири, эртанги куни ва истиқболига дахлдорлик туйғусини ривожлантириш, уларда ижодий, танқидий, ностандарт фикрлаш, нотиқлик, мослашувчанлик, ўз фикрини ижодкорона етказиб бера олиш кўникмаларини шакллантириш ҳам таълимнинг ажралмас қисмидир.

Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия Қўмитасининг Қўшма қарорига асосан Жиззах вилоятининг 541 та умумтаълим мактабларида таълим олаётган 26132 нафар 10-11 синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Менинг Президентим” ижодий ишлар танловида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар иқтидорли йигит-қизлар танловнинг вилоят босқичида иштирок этишди.

Ўқувчилар, уларнинг устозлари ва ташкилотчиларнинг ҳаяжонли ва шу билан бирга масъулиятли дақиқаларини ўз ичига олган танловнинг вилоят босқичида фаҳрли 1-ўринни Ғаллаорол туманидаги 56 умумтаълим мактаби ўқувчиси Акрамова Динара, 2-ўринни Зафаробод туманидаги 10 умумтаълим мактаби ўқувчиси Наврузова Чарос ва 3-ўринни Фориш туманидаги 3 умумтаълим мактаби ўқувчиси Рахматуллаева Элгизалар эгаллашди.

Танлов ғолиблари ва барча иштирокчилар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалар, китоблар жамланмаси ва дипломлар билан бирга Республикамизнинг тарихий шаҳарларидан бирига туристик саёҳатга йўлланмалар тақдим этилди.

Танловдан фото лавҳалар

 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!