Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид ҳуқуқий билимларини ошириш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди

Жорий йилнинг 10 июнь куни Жиззах вилоят Автомобил йўллари Бош бошқармасининг мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши меҳнат техник инспектори И.Жабборов ҳамда вилоят Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси А.Бурхановлар томонидан давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида шаҳар ва туман йўллардан фойдаланиш унитар корхоналаринг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мухандислари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати юклатилган ходимлари иштирок этди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши меҳнат техник инспектори И.Жабборов ўз маърузаси билан чиқиш қилди.

У ўз сўзида, меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандислари, хизмат юклатилган ходимлар томонидан олиб борилиши лозим бўлган ишлар яъни ишни бошлашдан олдин, иш вақтида, ишдан сўнг ва фавқулодда вазиятларда нималарга эътиборни қаратиш, назоратни қандай олиб боришлик тўғрисда гапириб, Автомобил йўлларини таъмирлаш ишларни олиб боришда меҳнат муҳофазасига риоя этиш бўйича тайёрланган видеороликни намойиш этди.

Шундан сўнг вилоят Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси А.Бурханов сўзга чиқиб, давра суҳбати иштирокчиларига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича “Жамоа шартномасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими”нинг бажарилиши, Ташкилотларда ходимларни дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши, Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш, Бахтсиз ҳодиса ҳамда ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишлари (4-илова) ва Бахтсиз ҳодиса ҳамда ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишлари, белгиланган зарар тўловлари ҳамда зарар тўловларидан мавжуд бўлган қарздорлик (5-илова)” ҳисобот шаклларини юритиш ва тўлдириш тартиби бўйича батафсил тушунтириш берди.

Давра суҳбати бўйича фикр ва мулоҳазалар билдирилди, давра суҳбати иштирокчилари томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан тўлиқ жавоблар берилди. 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!