Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Низо музокара йўли билан ҳал этилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашига Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Файзобод МФЙ, Темир йўл кўчаси 20-уйда яшовчи фуқаро Махкамов Хайрулло 2021 йил 1 март  куни иш вақтида олган тан жарохати бўйича ойма-ой тўланиши лозим бўлган соғлиғига шикаст етказилганлиги билан боғлиқ холдаги зарар пуллари 2021 йилнинг декабрь ойидан 2022 йилнинг сентябрь ойигача Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси иш берувчиси томонидан ўз вақтида тўланмаётганлиги сабабли ундириб берилишида амалий ёрдам сўраб ариза билан мурожаат қилди.

Ариза Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнат техник инспектори И.Жабборов ҳамда Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси Бурханов Алишер томонидан ўрганилганда, Махкамов Хайрулло Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмасида 2018 йилнинг 2 апрелидан навбатчи шифокор лавозмида ишлаб келган, 2021 йил 01 март куни иш вақтида бахтсиз ҳодисага учраб тан жарохати олган. Бахтсиз ҳодиса вилоят Бандлик бош бошқармаси буйруғи асосида тузилган махсус текшириш комиссияси томонидан текширилган, бахтсиз ҳодисани ишлаб чиқариш билан боғлиқ деб топилиб, Н-1 шаклидаги далолатнома расмийлаштирилиб, иш берувчи томонидан тасдиқланган ва Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ҳисобга олинган. Жиззах вилоят Бош ТИЭКнинг 2022 йил 29 июлдаги № 0002033 сонли хулосасида II-гуруҳ ногирони, касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлик даражаси 80% деб белгиланган.

Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси иш берувчиси жабрланувчи Махкамов Хайруллога ойма-ой тўланиши лозим бўлган зарар пули 81522750 (саксон бир миллион беш юз йигирма икки минг етти юз эллик) сўмни ўз вақтида тўлаб бермаганлиги мурожаатнинг келиб чиқишига сабаб бўлган.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси иш берувчисига, жабрланувчи Махкамов Хайруллога ойма-ой тўланиши лозим бўлган зарар пули 81522750 (саксон бир миллион беш юз йигирма икки минг етти юз эллик) сўмни тўлаб бериш ҳақида тақдимнома киритилди.

Ш.Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси иш берувчиси ва мутасадди ходимлари билан Кенгашнинг Меҳнат техник инспектори ва Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси томонидан музокара олиб борди ва музокара  йўли билан жабрланувчи Махкамов Хайруллога 2023 йилнинг 3 ва 14 август кунлари жами 81522750 (саксон бир миллион беш юз йигирма икки минг етти юз эллик) сўм соғлиғига шикаст етказилганлиги билан боғлиқ ҳолдаги зарар пуллари иш берувчи томонидан тўлаб берилди.

Касаба уюшмалари Жиззах вилоят Кенгаши масъул ходимларининг  аралашуви билан жабрланувчи Махкамов Хайруллога ойма-ой тўланадиган зарар пули ундириб берилда ва унинг ҳуқуқ манфаатлари ҳимоя қилинди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!