Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Рахбар ташкилотнинг бардавомчиси эканлиги яна бир бор суд орқали исботланди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашига фуқаролар Абдурасулова Садоқат ва Файзиева Иродалар буйруқни бекор қилиш, ишга тиклаш, моддий ва маънавий зарар ундиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Абдурасулова Садоқат Мирзачўл туман 13-сонли ДМТТнинг 2021 йил 1 апрелдаги буйруғига кўра, хамшира вазифасига ишга қабул қилинган. Файзиева Ирода Мирзачўл туман 13-сонли ДМТТнинг 2019 йил 1 февралдаги буйруғига кўра, хўжалик мудири лавозимига ишга қабул қилинган.

Иш берувчининг 2021 йил 15 октябрдаги №61,62-сонли буйруғига кўра, С.Абдурасулова ва И.Файзиевалар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Буйруққа С.Абдурасулова ва И.Файзиеваларнинг аризаси  асос қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 37-моддасида Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.

Шунга кўра, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан иш берувчига камчиликни бартараф этиш ҳақида 2021 йил  24 августдаги №01-08/1024-сонли тақдимнома киритилди. Мирзачўл туман прокуратураси протести ва Жиззах вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат мехнат  ҳуқуқ инспектори томонидан ўрганилганда 2021 йил 15 октябрдаги №61,62-сонли буйруқлари амалдаги қонунчиликга зид эканлиги кўрсатилган.

Дастлабки судлар жавобгарнинг хуқуқини ҳимоя қилишда икки нафар адвокатлар катнашиб келди. Иш берувчи барча ташкилотларнинг қонуний талабларини бажаришдан бош торди. Қонунни тан олмади.

Иш берувчи тақдимномани қаноатлантирилмаганлиги сабабли Абдурасулова Садоқат ва Файзиева Иродаларнинг манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Биринчи инстанция суди 2022 йил 6 январ кунида низони қонуний хал қилаолмади. 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашининг 2022 йил 10 февралдаги 01-08/119-сонли Апелляция шикоятини 2022 йил 11 мартдаги ажрими билан ҳам шикоят ўзгаришсиз қолдирилди. Апеляяция инстанция суди ҳам низони қонуний хал қилаолмади 

Абдурасулова Садоқат ва Файзиева Ирода Жиззах вилоят барча инстанция судларининг қароридан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судига 2022 йил 15 мартдаги 25-сонли КАССАЦИЯ ШИКОЯТИ қисман қаноатлантирилиб янги Ажрим қабул қилиш ҳақида Олий судга мурожаат қилишди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига  2022 йил 6 июндаги Ажримига кўра, Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг 2022 йил 6 январдаги Ҳал қилув қарорига ва ФИБ Жиззах вилоят суди фуқаролик  ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 мартдаги ажрими бекор қилиниб, янги ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Жавобгар Мирзачўл туман 13-сонли ДМТТнинг 2021 йил 15 октябрдаги №61,62-сонли буйруғига кўра, С.Абдурасулова ва И.Файзиевалар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиш тўғрисидаги буйруғни ғайриқонуний деб топилиб  ўз вазифаларига ишга тикланган.

Жавобгар Мирзачўл туман 13-сонли ДМТТдан манфаатдор шахс С.Абдурасулова ва И.Файзиеваларга мажбурий прогул вақтлари учун 24 000 000 (йигирма тўрт  миллион)сўм  ва уларга 3.5000.000 маънавий зарар ундириб берилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!