2026 йилнинг 14 апрел куни Бахмал тумани Мактаб ва мактабгача таълим таълим туман бўлими мажлислар залида тармоқ Таълим ва Фан ходимлари Бахмат туман кенгашига аъзо ташкилот ва муассасалар иш берувчилари, цех касаба уюшма қўмитаси раислари меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати юклатилган ходимлар, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган вакиллар билан “Хавфсиз меҳнат асослари” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Семинарни Бахмал тумани Мактаб ва мактабгача таълим бўлими бошлиғи ўринбосари У.Иргашев очиб берди. Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнат техник инспектори И.Жабборов, Ўзбекистон Таълим ва Фан ходимлари Республика кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Қодиров, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бахмал туман бўлинмаси кенгаши раиси Н.Ачиловлар иштирок этди.



Семинарда сўз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнат техник инспектори И.Жабборовга берилди. И.Жабборов “Янги Ўзбекистон-янги касаба уюшмалари” тўғрисида сўнги 9 йил ичида мамлакатимизда бўлаётган ўзгаришлар, шунингдек касаба уюшмалари томонидан “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида олиб борилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни, Қонунга асосан касаба уюшмалари инспекцияси ташкил этилганлигини, инспекциянинг бугунги кундаги фаолияти, ходимларнинг ижтимой-иқтисодий ҳуқуқ манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида семинар иштирокчиларига маълумот берди.
Энг муҳим ҳужжатлардан бири ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819- сонли қарор“Меҳнатни муҳофаза қилиш сохасига оид айрим Низомларни тадиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлигини айтиб, қарорнинг 1-иловаси “Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Низом, 2-иловаси “Меҳнатни муҳофаза қимлиш бўйича йўл-йўриқда ўтказиш, ўқитиш ва билимларини текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисида”ги Низом, 3-иловаси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисида”ги Низом, 4-иловаси “ги Низомларлар ҳақида иштирокчиларга слайдлар билан батафсил тушунтириш берилди.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Иш берувчилари Конфедерацияси ўртасида ижтимоий шериклик йўлга қўйилганлиги ва 2026-2028 йиллар учун Бош келишув имзоланганлигини бунда меҳнат муносабатларида ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи устуворлиги принципидан келиб чиққан ҳолда, тарафлар ўз зиммаларига меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тизимини жорий этиши, унинг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлашда иштирок этиш мажбуриятлари бегилаб олинганлигини маълум қилди.
Ундан ташқари корхона, ташкилот ва муассасалар иш берувчилари томонидан ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш асослари бўйича Меҳнат Кодексининг 359-моддаси, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасида белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳақида гапириб ўтилди.
Ўзбекистон Таълим ва Фан ходимлари Республика кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Қодиров сўзга чиқиб, бошланғич ташкилотларда 2026-2028 йиллар учун тузилган Жамоа шартномаларидаги барча бандлари ижросини таъминланиши, зарурлигини айтиб, жойларда ўтган 2023-2025 йиллар учун тузилган Жамоа шартномалари шартларини тўлақонли бажарилишига эътибор берилмай қолган ҳолатлар ҳам учраб турганлиги ҳақида гапириб, Жамоа шартномасидаги “Меҳнат хавфсзлиги ва гигиенаси бўлими”га маблағларни режалаштириш ва Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича киритилган Битимдаги тадбирлар тўлиқ бажарилишига эътиборни қаратиш лозимлигини яна бир бор эслатиб қўйди.
Семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан жавоблар берилди. Семинарда 91 нафар ходимлар иштирок этди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: