Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“Янги Ўзбекистон-янги касаба уюшмалари” ғояси остида тадбирлар ўтказилмоқда

  2021 йилнинг  8-9 ноябрь кунлари Жиззах шахрида жойлашган “JIZZAKH TEXTILE” хорижий корхонаси, Жиззах шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 16-сон умум ўрта таълим мактаби, Жиззах вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Зомин туман тиббиёт бирлашмаси меҳнат жамоаларида 11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан  “Янги Ўзбекистон-янги касаба уюшмалари” ғояси остида “Ходимларни ижтимоий қўллаб қувватлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳафталиги” доирасида тадбирлар ўтказилди.

Тадбирда Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Кулбоев, Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг масъул ташкилотчиси Б.Қодиров, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят Кенгаши раиси М.Якубов, Ўзбекистон касаба уюмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнат инспекциясининг меҳнат техник инспектори И.Жабборов ҳамда Жиззах вилоят кенгаши меҳнат мухофазаси хизмати етакчи мутахассиси А.Бурхановлар иштирок этдилар. 

 

Тадбирда сўзга чиққанлар 11-ноябрь “Касаба уюшмалари куни” байрами “Янги Ўзбекистон-янги касаба уюшмалари”  ғояси остида барча меҳнат жамоларида   “Ходимларни ижтимоий қўллаб қувватлаш, ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳафталиги” доирасида ўтаётганлигини маълум қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигини, касаба уюшмалари томонидан кейинги 5 йилда олиб борилаётган ишлар ва ўзгаришлар, Қонунга асосан касаба уюшмалари инспекцияси ташкил этилганлигини, инспекциянинг фаолияти, ходимларнинг ижтимой-иқтисодий ҳуқуқ манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳақида маълумотлар  бердилар.   

 Ўтказилган тадбирлар якунида байрам муносабати билан корхона, ташкилот ва муассасалардаги  ишда бошқаларга ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ходимларга ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!