Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

1-июнь Халқаро болалар куни”

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Жиззах шахар Кенгаши томонидан “1-июн – Халкаро болалар куни” муносабати билан шу йилнинг 27-28 май кунлари “Касаба уюшмалари болаларга” акцияси доирасида туркум маданий ва хомийлик ёрдами тадбирлари ташкил этилди. Жиззах шахрининг барча ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларида Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда  “Ҳар доим булсин қуёш” шиори остида асфальтга расмлар чизиш кургазмаси ўтказилди.

“Мехрибонлик уйи”, 32-сонли алохида йуналишдаги (акли заиф болалар) мактаб интернати ва 5-сонли “Ғунча” алохида йуналишдаги (нуткида нуксони бор ва ақли заиф болалар) мактабгача тарбия муассасалари тарбияланувчилари учун шахар “Баркамол авлод” болалар маркази, 1-сонли мусика ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан байрам концертлари ташкиллаштирилди.

“Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари учун уларнинг кутубхоналарига 330.0 минг сўмлик бадиий адабиётлар, 5-сонли “Ғунча” алохида йуналишдаги мактабгача тарбия муассасасининг 12 нафар ногирон тарбияланувчилари учун 120.0 сўмлик ўқув-қуроллари тақдим этилди.  “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларидан 30 нафари вилоят “Ўлкашунослик” ва Ш.Рашидов музейларига бепул экскурсиялари уюштирилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!