Спартакиаданинг вилоят босқичи 2015 йил 28 феврал куни Жиззах шахридаги Олимпия заҳиралари спорт коллежи мажмуасида ўтказилди. Мусобақаларни вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг раиси ўринбосари А.Ихтиёров кириш сўзи билан очиб берди. Олимпия заҳиралари спорт мажмуида янграган Ўзбекистон Мадҳияси спортчиларни ғалабага бўлган интилишини янада оширди.Муросасиз тарзда ўтган мусобақаларда вилоятнинг 13 та шаҳар ва туманларидан келган 228 нафар ҳаваскор спортчилар фаол иштирок этишди.Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Жиззах шахри, иккинчи ўринни Бахмал тумани ва учинчи ўринни Пахтакор тумани спортчилари эгаллашди. Мусобақа ғолиблари бирлашма Кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.Шунингдек қатнашчиларга “Энг ёши улуғ иштирокчи”, “Ғалабага бўлган интилиш учун”, “Энг маҳоратли ҳаваскор спортчи”, “Энг ёш иштирокчи” номинациялари бўйича эсдалик совғалари топширилди.
Спартакиаданинг очилиш ва ғолибларни тақдирлаш маросимларида маданий тадбирлар ўтказилиб, таниқли санъат ходимларининг чиқишлари ташкил этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: