Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

2015-2017 йилларга имзоланган жамоа шартномасининг 2016 йилда бажарилиши

2017 йил 27 феврал куни Жиззах вилоят Молия бошқармаси маъмурияти хамда жамоасининг 2015-2017 йилларга имзоланган жамоа шартномасининг 2016 йилда бажарилиши якунларига бағишланган умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон  касаба  уюшмалари  Федерацияси ва масъул ходимларнинг жамоа шартномалари бажарилиши якунларига бағишланган умумий йиғилишларни тайёрлаш ва уларда иштирок этиш жадвалига асосан 2017 йил 27 феврал куни вилоят Молия бошқармасида жамоа шартномаси шартларининг 2016 йил якуний бажарилиши юзасидан жамоанинг умумий йиғилиши ўтказилди.

Умумий йиғилишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя бўлими етакчи мутахассиси Д.Муминов, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси РКнинг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси А.Каримов, давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси шахар кенгаши раиси Б.Касимов хамда бирлашма кенгаши меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя бўлими етакчи мутахассиси Д.Мирзаевлар иштирок этдилар.

Йиғилишда Молия бошқармасида ишловчи 117 нафар ходимдан, 78 нафари қатнашди, 39 нафар ходим сабабли, меҳнат сафарида бўлганли туфайли иштирок эта олмади. Умумий  йиғилишда “Жамоа шартномаси” шартларининг бажарилиши  юзасидан “иш берувчи” ва касаба  уюшма қўмитаси сўзга чиқдилар. Молия бошқармаси ходимлар учун меҳнат шароитларини яратилишида  жамоа шартномаси шартларининг бажарилиши юзасидан иш берувчи бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Карабаев, “Жамоа шартномаси” шартларининг 2016 йил якуний бажарилиши юзасидан касаба уюшма қўмитаси раиси А.Ишмуродов хисоботлари тингланди.

Юқорида тингланган икки томонлама ахборотларни ҳисобга олган холда йиғилиш қатнашчилари томонидан 2016 йилги “Жамоа шартномаси” бажарилиши якуни қониқарли деб топилди. Кун тартибидаги иккинчи “Жамоа шартномасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш” масаласи хам мухокамадан ўтиб тасдиқланди. Йиғилиш  кун тартибидаги масала юзасидан қарор қабул қилинди. Умумий йиғилиш тугагач ходимлар томонидан берилган ижтимоий-иқтисодий, хуқуқий масалаларга оид саволларга масъул ходимлар жавоб бердилар.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!