Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Коллеж битирувчилари ўртасида семинар ўтказилди.

Ушбу семинар Жиззах вилоят Савдо саноат Палатаси, Жиззах вилоят Ҳунарманд уюшмалари билан ҳамкорликда ўтказилди. Семнарда вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири И.Юнусов, тармоқ масъул ташкилотчиси М.Қулбоев, вилоят Ҳунарманд уюшмаси раиси ўринбосари К.Абдураҳимов, вилоят савдо саноат палатаси мутахассиси Х.Хамиджонов, Жиззах шахар тармоқ кенгаш раиси К.Ҳақбердиев, хусусий тадбиркор Д.Камалова, ҳунарманд Б.Ашурматовлар иштирок этишди

Семинарни ўтказишдан мақсад, коллеж битирувчиларини айниқса ёшларни бандлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий онгини оширишдан иборат.

Республикамизда иқтисодиётни муҳим соҳаси бўлмиш кичик бизнесни ривожлантиришни рағбатлантиришда, хусусий тадбиркорлик, оилавий корхоналар, ҳунармандчиликнинг кафолатлари ва эркинликларини таъминлашда, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишида ва ҳуқуқий маданиятларини оширишга, корхоналарда, маҳаллаларда ва коллеж битирувчиларига норасмий бандликдан расмий бандликка ўтиш афзалликларини тушунтириш бўйича тарғибот ташвиқот тадбирларини амалга оширилишига жиддий эътибор берилиши талаб қилинади.

Семнар иштирокчилари томонидан, коллеж битирувчиларининг жойларга ишга борганидан кейин берилган ўз ҳуқуқ ва имтиёзлар тўғрисида қуйидагилар ҳақида алоҳида гапириб ўтилди:

а) меҳнат шартномаларини расмийлаштириш ва унинг муддатлари;

б) битирувчилар учун синов муддатларини белгиланмаслиги;

в) коллеж битирувчиларига берилган имтиёз ва кафолатлардан самарали фойдаланиш;

г) амалиёт ўтовчи коллеж битирувчи  талабаларини иш бошлашларидан олдин кириш ва иш жойидаги хавфсизлик техникаси борасидаги йўриқлардан ўтказиш;

д) иш кийимлари билан таъминлаш, ноқулай шароитдаги ва хавфли ишларга жалб қилмаслик;

е) иш берувчи билан иш жараёни давомида муамолар вужудга келадиган бўлса, кимларга мурожаат қилиш кераклиги тўғрисида гапириб ўтилди.

 Семинар қатнашчиларига касаба уюшмасининг ишонч телефон рақамлари тарқатилди.

Ушбу семинардан коллеж битирувчилари ўзига керакли маълумотларга эга бўлишди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!