Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

11 ноябрь “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни”га бағишланган тадбир

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2022 йил 18 октябрдаги 7-57с сонли ““Ўзбекистон касаба уюшмалари куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси ва қарорда белгиланган вазифалар доирасида тадбир ўтказилди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши раиси Пардаев Нусуратилла Маркаевич, Республика Кенгаши раиси ўринбосари Сафаров Ғулом Якубовия, Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи Мусурмонов Отабек Собирович ва вилоят ҳудудий кенгаши аппарати масъул ходимлари, Кенгаш Ижроия қўмита аъзолари, тармоқ бўйича Республика кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, вилоят тармоқ кенгаши раислари, вилоятдаги йирик корхона, ташкилот, муассасалар касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этишди.

Тадбирда 2022 йилда ўтказилган Республика кўрик-танловлари Жиззах вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаган ғолиблар . “Энг яхши сектор раҳбари” Дўстлик тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дарвишев Шавкат Тураевич, “Энг яхши махалла раиси” Фориш тумани “Хонбанди”МФЙ раиси Исломов Шавкат Яхшибекович, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” Ғаллаорол тумани “Сарбозор” МФЙ хотин-қизлар фаоли Хасанова Умида Убайдулла қизи, “Энг яхши ёшлар етакчиси” Ғаллаорол тумани “Лалмикор” МФЙ ёшлар етакчиси Махсудов Бахром Сайидрасул ўғли, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси” Зомин тумани “Бунёдкор” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Юлдашев Эркин Тўлқиновичларга 30 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Шунингдек Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилояти кенгаши Ижроия қўмитасининг “Олий таълим муассасаларида тахсил олаётган фаол ёшларга касаба уюшмалари стипендиясини ажратиш ҳамда касаба уюшмаси аъзоси бўлган фаол ёшлар учун сихатгохларга бепул йўлланма бериш тизимини такломиллаштириш тўғрисида”ги қарорини ижросини таминлаш мақсадида Жиззах политехника институти транспорт факултети 2-босқич талабаси Аллаяров Дилшод Мусабек ўғли Стипендия олиш сертификати билан Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали психология факултети 2 босқич талабаси Мухаммадиев Абдимўмин Абдуҳолиқ ўғли Сихатгохга бепул йўлланма билан тақдирланади.
11 ноябрь “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни”га бағаишланган тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши раиси Пардаев Нусуратилла Маркаевич, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Сафаров Ғулом Якубовиялар сўз олиб барча ходимларни Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан табриклади.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!