Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Меҳнат муҳофаза

Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши мехнат мухофаза қилиш бўлими  

 

1. Мехнат мухофазаси буйича мутахассислар касаба уюшмалари вилоят кенгаши тузилмавий булими хисобланади.

2. Мехнатни мухофаза килиш буйича мутахассислар Узбекистон касаба уюшмалари мехнат мухофазаси мутахассислари хакидаги «Низом» асосида иш олиб боради.

3. Мехнат мухофазаси буйича мутахассислар вилоят кенгаши раёсат карори Билан мехнат шартномаси (контракт) асосида кенгаш даврида ишга кабул килинади.

4. Касаба уюшмалари мехнатни мухофаза килиш буйича мутахассислари узларининг иш фаолиятлари даврида амалда булган  мехнат мухофазаси хакидаги конун хужжатлари хамда юкори касаба уюшмалари ташкилотлари карорларига амал килган холда иш юритади.

5. Касаба уюшмалари мутахассислари мехнатни ва атроф-мухитни назорат килишда уз фаолиятини хукук таргибот органлари ва бошка алокадор булган ташкилотлар билан биргаликда олиб боради, корхоналар касаба уюшмалари кумиталари ва касаба уюшмалар активларига мехнат мухофазаси юзасидан амалий ёрдам беради.

6. Касаба уюшмалари мехнат мухофазаси буйича мутахассислари этиб халк хужалигида камида уч йил ишлаган, олий, техника маълумотига эга булган кишилар тайинлашлари мумкин. Улар белгиланган тартибда укув ва малака ошириш амалиётини утадилар.

7. Вилоят касаба уюшмалари кенгаши ва тармок касаба уюшма кумиталарига мехнатни мухофазалаш юзасидан утказиладиган кенгаш ва раёсат йигилишларига масалалар тайёрлашда амалий ёрдам беради.

-мехнат конунлари, техника хавфсизлиги ва атроф-мухит коидалари бузилишлари юзасидан корхоналар касаба уюшма кумиталарига талабномалар беради.

-машинасозлик махсулотлари намуналарини кабул килиш юзасидан утказилаётган текширувларда комиссия ишида иштирок этади ва мехнат мухофазаси талаблари юзасидан ишлаб чикаришга тадбик этишда уз хулосасини беради.

-ишлаб чикаришга алокадор булган курилишлар ва кайта таъмирланаётган иншоотларда системали стандарт ва хавфсизлик стандартлари, ижтимоий, экология талаблари бажарилиши устидан назорат олиб боради ва йул куйилган чекланишни тузатиш юзасидан ташкилотларга талабномалар беради.

-янгидан курилган кайта таъмирланган иншоотлар топширилаётганда кабул килиш комиссияларида иштирок этади ва зарур булган таклифларни беради.

-айрим холларда корхона рахбарияти томонидан ишлатилаётган бинолар, машиналар, асбоб ускуналарни ахволи юзасидан курикдан утказиб туришни талаб этади.

-касаба уюшмалари мехнатни мухофаза килиш мутахассислари ишига алокадор булганда ташкилот рахбарлари ва айрим ходимлардан керакли хужжатлар ва тушунтиришлар олади.

-норматив – техника хужжатлари, талаблари, мехнат талабларига жавоб бермайдиган кийим бош, шахсий химоя воситаларини беришни ман этади ва Ушбу кийим бошларни ишлаб чикармаслик ва таркатмасликни тегишли ташкилотларга маълум килади.

-мехнат шароитларини яхшилаш ва мехнат мухофазаси юзасидан жамоа шартномаларида кабул килинган тадбирларни маъмурият томонидан бажарилишини назорат килади ва йул куйилган бузилишларни талаб килади.

-бахтсиз ходисалар туфайли жарохатланганлар ва касалланганлар учун товон пулларини беришни назорат килади, айрим холларда уни бажариш учун такдимномалар беради.

8. Ходимнинг уз мехнат мухофаза килинишига ва хукукий ёрдам олишга булган хукукларини химоя килишда мехнатни мухофаза килиш буйича мутахассис тегишли масалалар ечими ваколатига кирувчи, маъмуриятга давлат ва хужалик бошкаруви идораларига хамда жамоат ташкилотларига мурожаат килиши ва бу максадларда куйидаги харакатларни амалга оширишга хаклидир.

8.1. Суд жараёнида, шунингдек хукукбузарликларни куриб чикаётган органларда исбот тарикасида фойдаланиш мумкин булган фактларни сураб олиши ва маълумотлар йигиш.

8.2. Давлат органларидан ва корхоналардан ходимларнинг хак-хукукларини химоя килиш билан боглик булган маълумотлар, тавсифномалар, экспертларнинг хулосалари ва бошка хужжатларни сураб олиш ва кабул килиш.

8.3. Жамланган материалларни ходим ишини куриб чикаётган судларга ва бошка давлат органларига такдим этиш.

8.4. Мансабдор шахсларга тавсияномалар ва такдимномалар киритиш ва улардан асосланган равишда ёзма жавоблар олиш.

8.5. Конун хужжатларида кузда тутилган бошка харакатларни бажариш. 

 


Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!