Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Жиззах вилоятида “Касаба-тур” веломарафонининг шаҳар ва туман босқичлари бўлиб ўтмоқда.

Ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган велопойга мусобақаларида  тумандаги турли тармоқ касаба уюшма ташкилотларидан 50 нафардан зиёд велоспортчилар иштирок этди ва уларнинг 16 нафарини хотин-қизлар ташкил қилди.  

Муросасиз ўтган беллашувларда 20 дан 35 ёшгача бўлган эркаклар ўртасида тумандаги 22-умумтаълим мактаб ишчиси Бахриддинов Рустам ғалаба қозонган бўлса, аёллар ўртасида 16-сонли мактаб ходими Баҳромова Шаҳноза ғолиб бўлди.

35 ва ундан катта ёшдагилар ўртасида 16-умумтаълим  мактабидан Баҳромова Шоира ва туман марказий шифохонаси ходими Аюпов Элёрлар биринчи ўринни эгаллади.

“Касаба–ТУР” веломарафони якунлари бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган мусобақаларда I, II ва III ўринларни эгаллаган   ёш тоифалари бўйича ғолиблар ҳамда   “Энг ёши улуғ пойгачи”, “Энг маҳоратли  пойгачи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун”, “Энг ёш пойгачи”, “Энг фаол пойгачи” номинациялари бўйича велопойгачилар касаба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!