Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“Қишлоқ хўжалигида хусусан фермер хўжаликларида иш берувчилар томонидан меҳнат муҳофазасини ташкил этилиши ва ишчиларни мавсумий ишларга ёллаш” мавзусида учрашув ва семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикасида Муносиб меҳнат дастури доирасида 2018 йилнинг 27 апрель куни қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазасини ташкил этилиши ва ишчиларни мавсумий ишларга ёллаш амалиёти билан танишиш мақсадида АҚШнинг Меҳнат вазирлиги вакиллари Лейла Строткамп, Жасмин Уилан хамда Халқаро Меҳнат Ташкилоти вакилларидан Антон Хаузин ва Анастасия Дубовалар Жиззах вилоятига ташриф буюришди.

Ушбу ташриф муносабати билан, учрашув ва семинар Дастури ишлаб чиқилди.Ташриф дастури бўйича куннинг биринчи ярмида халқаро вакиллар Пахтакор туманидаги Пахтакор ва Навбахор СИУлари худудида жойлашган «Кузги хирмон» ҳамда «Яз Бекзод» фермер хўжаликларида бўлишиб, фермер хўжалик раҳбарлари (Б.Суванқулов ва З.Яхшибоев)лар сухбатлашди ва фермер хўжаликларида меҳнат муҳофазасини ташкил этилиши, ишчиларни мавсумий ишларга ёллаш ва уларга муносиб мехнат шароитлари яратилиши холати билан танишди.

 

Куннинг иккинчи ярмида халқаро вакиллар Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида фаолият кўрсатаётган юридик клиника фаолияти билан танишиб, Касаба уюшма фаоллари, Бандлик бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси, вилоят ҳокимлиги Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, Дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва “Махалла” хайрия жамоат фонди вакиллари иштирокида “қишлоқ хўжалигида хусусан фермер хўжаликларида иш берувчилар томонидан меҳнат муҳофазасини ташкил этилиши ва ишчиларни мавсумий ишларга ёллаш” мавзусида учрашув ва семинар бўлиб ўтди.

 

Семинарда иштирокчилар кун тартибидаги мавзу юзасидан ўз фикр мулохазаларини билдиришди. Халқаро вакиллар семинар иштирокчилари томонидан мазкур масалаларда олиб борилаётган ишлар билан ўртоқлашдилар. Учрашув ва семинар якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мехмонлар томонидан жавоблар берилди. Шу билан семинар ўз ишини якунлади.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!