Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

12 июнь – Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш кун

Халқаро меҳнат ташкилоти ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорлигида 12 июнь – Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш кунига бағишланган тадбирлар ҳар йили ташкил этилади. Хусусан, 2022 йилнинг 12 июнь куни Жиззах вилоятининг Зомин туманида жойлашган “Зомин” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган “Болалар меҳнатига барҳам бериш учун умумий ижтимоий ҳимоя!” шиори остида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тадбир ўтказилди.

Тадбир иштирокчиларига Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббусига кўра ҳар йили 12 июнь барча давлатларда Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни сифатида кенг нишонланиши, жорий йилда мазкур кунга бағишланган тадбирлар бутун дунё бўйлаб “Болалар меҳнатига барҳам бериш учун умумий ижтимоий ҳимоя!” шиори остида ўтказилаётганлиги ҳамда мамлакатимизда бола хуқуқларининг таъминланиши батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбир дастурига асосан оромгоҳда расм чизиш танлови, келажакдаги касбларига оид  расмлар кўргазмалари гуруҳларга бўлинган ҳолда мусобақалар ташкил этилди.

Тадбир сўнгида 1,2,3-ўринларни олган мусобақа ғолиблари ҳамда фаол иштирокчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!