Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

12 июнь – “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни

Халқаро меҳнат ташкилоти ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорлигида 12 июнь – Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш кунига бағишланган тадбирлар ҳар йили ташкил этилади. Хусусан, 2023 йилнинг 12 июнь куни Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов тумани худудида жойлашган     “Ш.Рашидов болалар соғломлаштириш оромгоҳи”даБутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган “Болаларни болалар меҳнатидан, ҳозир ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ҳимоя қилинг!” шиори остида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тадбир ўтказилди.

Тадбир иштирокчиларига Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббусига кўра ҳар йили 12 июнь барча давлатларда Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни сифатида кенг нишонланиши, жорий йилда мазкур кунга бағишланган тадбирлар дунё бўйлаб ўтказилаётганлиги ҳамда мамлакатимизда болалар хуқуқларининг таъминланиши батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбир дастурига асосан оромгоҳда расм чизиш танлови, келажакдаги касбларига оид  расмлар кўргазмалари гуруҳларга бўлинган ҳолда мусобақалар ташкил этилди.

Тадбир сўнгида 1,2,3-ўринларни олган танлов ғолиблари ҳамда фаол иштирок этган барча болалар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!