Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

12 июн “ Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг 12 июнь куни Фориш туманида жойлашган “Табассум” ва  Шароф Рашидов тумани Уобсой қишлоғида жойлашган Шароф Рашидов” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳларида Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими, маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими ҳамда Ёшлар бирлашмаси ходимлари томонидан  12 июн “ Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган “Қишлоқ хўжалигида болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланилишига йўл қўймаслик”  мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда 205 нафар болалар ҳамда оромгоҳларнинг масъул ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда бирлашманинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири  томонидан “Қишлоқ хўжалигида болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланишга йўл қўймаслик” мавзусидаги тақдимот материаллари  намойиш этилди.

Тадбирда иқтидорли болалар иштирокида “Қишлоқ хўжалигида болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланишга йўл қўймаслик” бўйича расм чизиш танлови, спорт мусобақалари (шахмат, шашка, теннис) ташкил этилиб, фаол иштирок этган болалар рағбатлантирилди.

 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!