Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Ўқув семинар

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2012 йил 23 февралдаги № 6-9 “о” сонли “Туман кенгашлари, бошланғич ташкилотларнинг Устав бўйича фаолиятлари намунали тарзда олиб борилишини ташкил этиш тўғрисида”ги раёсат қарорини бажариш мақсадида, Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши мажлислар залида 2012 йил  24-25 август кунлари ўқув-семинар бўлиб ўтди. Ўқув-семинарда Зомин туманидаги ташкилотлар ҳамда, туманлардаги намунали ташкилотлар касаба уюшма қўмитаси раислари ва туман касаба уюшма кенгашлари раислари иштирок этишди.

Ўзқув-семинарни вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари “Туман кенгашлари, бошланғич ташкилотларнинг Устав бўйича фаолиятларини намунали тарзда олиб борилишини ташкил этиш тўғрисида”ги раёсат қарори ва бу соҳада олиб борилаётган ишлар хақида маъруза қилиб, йиғилишни очиб берди.

Шундан сўнг, вилоят бирлашмаси кенгаши ижтимоий суғурта бўлими мудири И.Бакаев “Ижтимоий суғурта маблағларининг ҳосил бўлиши ва уларнинг сарфланиши хақида” маъруза қилди. Маърузадан кейин ўқув-семинар иштирокичлари томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.

Вилоят бирлашмаси кенгаши молия бўлими мудири Р.Қоражонова “Касаба уюшмалари ташкилотларида касаба уюшма бюджети маблағларининг сарфланиши ишида молиявий хужжатларни расмийлаштириш тартиби” тўғрисида, вилоят бирлашмаси кенгаши меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини химоя қилиш бўлими мудири И.Турсунов “Жамоа шартномаларини тузиш, экспертиза қилиш, уни маъқуллаш ҳамда бажарилишини мухокама қилиш тартиби тўғрисида”, вилоят бирлашмаси кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири И.Юнусов “Бошланғич ташкилотларда иш юритиш ишини ташкил этиш. Нодавлат секторидаги ташкилотлар билан ишлаш” тўғрисида маъруза қилишди. Ўқув-семинар иштирокичлари томонидан берилган саволларга бўлим мудирлари томонидар жавоблар берилди.

Ўқув-семинарнинг иккинчи кунида вилоят бирлашмаси кенгаши меҳнатни мухофаза қилиш бўлими мудири Р.Сангилов “Корхоналарда меҳнат мухофазаси ва хавфсизлик техникаси ҳолатларини яхшилаш, жароҳатларнинг олдини олишда касаба уюшмаларининг роли тўғрисида”, вилоят бирлашмаси кенгаши маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири С.Мамадазизов “Касаба уюшма ташкилотларида маданий-маърифий ва спорт ишлари ҳамда маънавият соатларини ташкил этиш тўғрисида”, вилоят бирлашмаси кенгаши юридик бўлими мудири Э.Умурзақов “Касаба уюшма ташкилотлари томонидан меҳнат қонунчилигига риоя қилинишини  назорат қилиш тўғрисида” маърузалар ўқишди.

Ўқув-семинар сўнгида вилоят бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёров ва барча бўлим мудирлари ўқув-машғулотларининг якуни тўғрисида давра суҳбати тингловчиларини таклиф ва мулохазалари эшитилди. Ўқув-семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Уларни айниқса Республика меҳнат қонунларини амалда қўллаш тартиби, меҳнат мухофазаси қонунларидаги янгиликлар, жамоа шартномаларини бажарилишини назоратқилишнинг аниқ усул ва йўллари қизиқтирди.

Семинарда кўргазмали қуроллардан, ишлари ўрганилган бошланғич ташкилотларда учраётган камчиликлар ва уларни бартараф этилиши хақидаги видеолавҳалардан кенг фойдаланилди.

Ўқув-семинар қатнашчилари, шундай ўқувларни туманларда ҳам ташкилот, корхоналар раҳбарлари иштирокида ҳам ўтказиш лозимлиги хақида таклиф бердилар.

 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!