Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Давра суҳбати

2015 йил 10-ноябр куни Жиззах хуқуқшунослик коллежида “Ёшларни соғлом эьтиқод, ватанпарварлик ва бағрикенглик руҳида тарбиялаш, уларни бузғунчи ғоялар таьсиридан ҳимоя қилиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатини Жиззах хуқуқшунослик коллежи маьнавий-маьрифий ишлар бўйича директор ўринбосари А.Идибоев кириш сўзи билан очди. Давра суҳбатида сўз олган Жиззах вилоят жангчи фахрийлар бўлими раиси Ф.Одилов, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Жиззах шахар Кенгаши раис Б.Косимов  ва халқ депутатлари Жиззах шахар кенгаши депутати С.Бойхурозовлар сўзга чиқиб, бугунги кунда ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг ўсиб боришининг омиллардан бири сифатида ҳозирда доимий эҳтиёжга айланиб қолган уяли алоқа воситаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида келиб чиқаётганлигини, дунё ўргимчак тўри деб эьтироф этилаётган интернет тармоғи орқали тарқалаётган инсониятга хос бўламаган маьлумотлар, бизнинг менталитетимизга ёт бўлган ғоялар, муқаддас ислом динимизга қарши фикрлар тарқатилаётганлигини, ёшларимиз эса айни балоғат ёшида қизиққонлик билан ушбу интернет тармоғидаги айрим сайтларга кириб ундаги нотўғри маълумотлар, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолаётганлигини, ўқувчиларга ушбу уяли алоқа воситалари бўладими ёки бошқа бир шундай қулайликларга эга жиҳозлар бўладими ундан фақатгина яхши мақсадлар йўлида оқилона ва одилона фойдаланиш зарурлигини, уларнинг вазифаси фақатгина пухта билим олиб, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган инсонлар бўлиб етишишлари зарурлиги ҳақида гапириб ўтдилар.  Давра суҳбати сўнгида давра суҳбати иштирокчиларига турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолган фарзандлар ва уларнинг пушаймонлик ҳолатлари ва турли диний экстремистик гуруҳлар томонидан содир этилаётган хунрезликлар баён этилган ҳужжатли фильм намойиш этилди. Давра суҳбати иштирокчиларнинг савол жавоблари билан қизғин якунланди.

 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!