Раёсат йиғилишида вилоят, туман, шахар тармоқ касаба уюшмаси кенгаш раислари ва бирлашган касаба уюшмаси қумита раислари хамда йирик бошланғич касаба уюшма қумита раислари қатнашдилар.
Раёсат йиғилишида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2012 йил 31 октябрдаги “Самарқанд вилоят прокуратурасининг тақдимномаси тўғрисида”ги қарори хақида
2. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши мажлисининг 2012 йил 31 октябрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятини ва тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори хақида.
3. Вилоятда 2012 йил болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумининг якуни тўғрисида
4. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2012 йил 31 октябрдаги “Касаба уюшма бюджетининг 2012 йил 1 ярим йиллиги давомида бажарилиши тўғрисида”ги раёсат қарори тўғрисида.
5. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2012 йил 31 октябрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2012 йилнинг 9 ойи давомидаги фаолияти якунлари тўғрисида”ги мажлис қарори хақида.
6. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2012 йил 31 октябрдаги “Қашқадарё вилоят касаба уюшмалари органлари томонидан меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратининг амалга оширилиш аҳволи тўғрисида”ги қарори хақида.
7. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2012 йил 31 октябрдаги “Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташкилотларида “Мустаҳкам оила йили” дастурининг бажарилиши бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги қарори ҳақида.
8. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 31 октябр 2012 йилдаги “Тошкент вилояти касаба уюшма ташкилотларида кадрлар билан ишлаш ва ижро интизомига риоя этилишининг аҳволи тўғрисида”ги раёсат қарори хақида
Муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: