2016 йил 12 январ куни Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг навбатдаги раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши раёсат аъзолари, шаҳар, туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, ҳисобчилари, вилоят кенгаши бўлим мудирлари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди. Бирлашма кенгашининг раёсат йиғилишида: “Ғаллаорол туман Касаба уюшма ташкилотларида мехнаткашлар ўртасида маданий-маърифий ишларни олиб бориш, уларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш,“Маънавият соатлари” орқали давлатимиз томонидан олиб борилаётган ижтимоий иқтисодий сохалардаги ислохотларнинг мазмун мохиятини уларнинг онгига етказиш борасидаги фаолияти тўғрисида”, “Зафаробод, Арнасой, Бахмал, Фориш, Ғаллаорол туман кенгашлари, қўмиталарда мурожаатларни кўриб чиқиш, меҳнат ва хўжалик ҳуқуқий муносабатларга доир қонунчиликка риоя этилиши ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисида”, “Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашида “Бошланғич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш дастури” ни 2015 йилда бажарилишининг бориши тўғрисида”, “Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2016 йилга мулжалланган иш режаси тўғрисида”ги масалалар юзасидан бирлашма кенгаши бўлими мудириларининг ахбороти тенгланди. Йиғилишда ушбу масалалалар атрофлича муҳокама этилиб, бу борада тегишли вазифалар топширилди. Йиғилишида режадаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: