Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 24 декабрь “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 13 октябрь “1941-1945 йиллардаги уруш ва мехнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб қувватлашни янада кучайтириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4658-сон фармонини амалга ошириш чора тадбирлари ҳақида”ги 361-сон қарорида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида тегишли вазирлик, ташкилот ва идоралар тамонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. 2015 йилда Республика ва худудий ишчи гурухлар шакллантирилиб, Вазирлар Махкамаси тамонидан тасдиқланган 37 та санаторийларда 1941-1945 йиллардаги уруш ва мехнат фронти фахрийлари учун яратилган шароитларни ўрганиб амалий ёрдам кўрсатилди, юзага келган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш бўйича кўмаклашиш ишлари ташкил этилди ҳамда амалга оширилган ишлар бўйича вазирлик, идора ва ташкилотларга ўз вақтида маьлумот киритиб борилганлиги такидланган. 1941-1945 йиллар уруш ва мехнат фронти фахрийларини саломатлигини тиклаш учун қулай шарт шароитлар яратилиши, уларни барча санаторий ва соғломлаштириш муассасаларида сифатли дам олдирилиши устидан доимий назорат олиб борилишини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича Жиззах вилоятида хам ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилди.
2015 йилда вилоятимизда истиқомат қилаётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва мехнат фронти фахрийларининг саломатлигини тиббий кўрикдан ўтказилган 666 нафар фахрийларнинг 525 нафари “Зомин” 46 нафари, “Маржонсув” 164 нафари, “Жиззах” 315 нафари санаторийларда дам олишиб соғликларини тиклаб олишди. Жорий йилда хам фахрийларни соғломлаштириш учун тавсия этилган 36 та санаторий – соғломлаштириш мауссасалари рўйхати Вазирлар Махкамаси тамонидан 2016 йил 18 январда тасдиқланди. Вилоятимиз бўйича 3 та “Жиззах”, “Маржонсув”, “Зомин” санаторийлари 1941-1945 йиллар уруш ва мехнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун тавсия этилди. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда уруш ва мехнат фронти фахрийларининг саломатлигини тиклаш учун қулай шарт шароитлар яратилиши юзасидан йил бошиданоқ кўрсатилган барча санаторийларда назорат ишлари олиб борилди. Эндиликда ўтган йилга нисбатан янада қулайроқ шарт шароитлар яратиш мақсадида барча имкониятлардан кенг фойдаланиш кўзда тутилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: