Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

«СОҒЛОМ ОИЛА» Oилавий спортчилар шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди

Жиззах шаҳрида касаба уюшмаларининг «Соғлом оила» шиори остидаги оилавий спорт мусобақаларининг шаҳар босқичи мусобақалари ўтказилди. Жорий йилнинг 19 февраль куни Жиззах шаҳридаги 8-сонли умумтаълим мактаби спорт мажмуасида шаҳардаги корхона, ташкилот ва муассасалар меҳнаткашлари оилавий спорт гуруҳлари ўртасида “Соғлом оила” шиори остидаги оилавий спорт мусобақаларининг иккинчи босқичи  ўтказилди. Таълим, фан ва маданият, агросаноат мажмуи, тиббиёт, давлат муассасалари, жамоат хизмати ходимлари шаҳар кенгашлари ва бошқа тармоқ қўмиталарининг қўшма тадбирлари асосида ташкил этилган оилавий спорт мусобақаларида 16 та оилавий гуруҳлар иштирок этишди. Муросасизлик ва шу билан бирга дўстона руҳда ўтган ушбу мусобақаларда биринчи ўринни Жиззах таълим, фан ва маданият ходимлари шаҳар кенгашининг оилавий спорт гуруҳлари, иккинчи ва учинчи ўринларни Жиззах педагогика институти, шаҳар Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш,  савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси спорт гуруҳлари эгаллашди. Ушбу оилавий беллашувлар ғолиблари ташкилий қўмитанинг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирланди ҳамда барча мусобақа қатнашчиларига қимматбаҳо совғалар топширилди. 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!