Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Давра суҳбати

2016 йил 1 март куни Ғаллаорол туманидаги Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, Жиззах вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш бош бошқармаси вакилларининг корхона ходимлари ва корхонадаги ёш ходимлар билан давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши вакили Э.Умурзаков мехнат қонунчилигида ёшларга берилган қўшимча афзаллик ва кафолатлар, сўнгги йилларда бу масалада ёшлар масаласида мехнат қонунчилигига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар, ходимларни ишга қабул қилиш, мехнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишдаги мухим масалалар,шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбрлари тўғрисида”ги № ПФ-4725 сонли Фармонида белгиланган имтиёзлар тўғрисида маъруза қилди. Жиззах вилоят мехнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш бош бошқармаси вакили О.Аралов эса ходимларни, хусусан, ёшларни ишга жойлаштириш, уларнинг бандлигини таъминлаш масалаларида олиб борилаётган ишлар, бошқарманинг бу масаладаги вазифалари тўғрисида маъруза қилди. Маърузачилар томонидан мехнат қонунчилиги бўйича берилган афзаллик ва кафолатлар, тадбиркорлик, бандлик масалаларида берилган саволларга жавоблар берилди ва давра суҳбати қизиқарли ўтди. Давра суҳбати иштирокчиларига тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ёшларга давлат томонидан берилаётган имтиёзларни тарғиб этувчи, расмий бандлик имтиёзларини тарғиб зтувчи, ёшларнинг мехнат ҳуқуқларини ифодаловчи тарқама материаллар тарқатилди.     

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!