Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“Соғлом оила” спорт мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Жиззах шахрида  мехнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида  “Соғлом оила” шиори остидаги оилавий спорт мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши томонидан ташкил этилган корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган мехнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Соғлом оила” шиори остида ўтказилган мусобақаларнинг I ва II – босқичларида жорий йилнинг январь-февраль ойларида вилоятнинг барча шахар ва туманларидаги  600 га яқин корхона, ташкилот ва муассасаларидан 3500 дан зиёд оилалар иштирок этишди. Муросасиз ва айни пайтда дўстона муҳитда ўтган ушбу мусобақаларда туман ва шахар босқичларида ғолиб чиққан оилалар спортнинг 8 тури бўйича жорий йилнинг 4 март куни Жиззах шахридаги Олимпия захиралари  коллежи спорт мажмуасида  вилоят босқичида куч синашдилар. Вилоят мусобақаларида иштирок этган 26 та оиланинг 78 нафар аъзолари ўртасида кечган қизғин бахсларда Жиззах туманидан Холмуродов Нурмухаммад ва Эргашев Санжар оилалари  ғолиб деб топилди ва республика босқичига йўлланма олдилар. Мусобақада I, II, III ўринларни эгаллаган ғолиблар ҳамда “Энг чаққон оила”, “Ғалабага бўлган интилиши юксак оила”, “Фаол иштирок этган оила” номинациялар бўйича иштирокчилар касаба уюшмалари ва ҳамкор ташкилотларнинг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.   

 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!