Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Ўқув семинар

Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раёсатининг жорий йилнинг 23 февралдаги  № 3-9 “с” сонли қарори билан тасдиқланган “Норасмий бандликни чеклаш бўйича 2016 йилга мўлжалланган чора тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш мақсадида режага асосан Бахмал туман маиший хизмат касб ҳунар коллежида ўқув семинари ташкил этилди. Ушбу ўқув семинарда Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши масъул ташкилотчиси М.Қулбоев, Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши юридик бўлими мудири Э.Умирзоқов, Жиззах вилоят меҳнат бошқармасининг Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Ж.Эшонқулов, Жиззах вилоят Савдо саноат палатаси ходими Ф.Маматқосимов, Жиззах вилоят Ҳунарманд уюшмаси Бахмал туман бошқармаси раиси Н.Мелибоевалар ва коллеж битирувчилари иштирок этишди. Ўқув семинарни ўтказишдан мақсад, Ўзбекситон Республикасининг 2016 йилги дастурининг устувор йўналишлари, шунингдек Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг 2016-2020 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамд дастури Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2016-2017 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури ижросини бевосита таъминлашдан иборат эди. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда,  тасарруфдаги кичик бизнес корхонларида ўз меҳнат фаолиятларини бошловчи касб ҳунар коллежи битирувчиларига энг аввало нималарга алоҳида эътибор берилиши кераклиги ва коллеж битирувчиларининг жойларга ишга борганидан кейин берилган ўз ҳуқуқ ва имтиёзлар тўғрисида қуйидагилар ҳақида алоҳида гапириб ўтилди:
а) меҳнат шартномаларини расмийлаштириш ва унинг муддатлари;
б) битирувчилар учун синов муддатларини белгиланмаслиги;
в) коллеж битирувчиларига берилган имтиёз ва кафолатлардан самарали фойдаланиш;
г) амалиёт ўтовчи коллеж битирувчи  талабаларини иш бошлашларидан олдин кириш ва иш жойидаги хавфсизлик техникаси борасидаги йўриқлардан ўтказиш;
д) иш кийимлари билан таъминлаш, ноқулай шароитдаги ва хавфли ишларга жалб қилмаслик;
е) иш берувчи билан иш жараёни давомида муамолар вужудга келадиган бўлса, кимларга мурожаат қилиш кераклиги тўғрисида гапириб ўтилди.
Семинар қатнашчиларига касаба уюшмасининг ишонч телефон рақамлари тарқатилди. Шунингдек янги меҳнат тўғрисидаги қонунга асосан, касб ҳунар коллежи битирувчиларига ишга жойлашиши вақтида синов муддати белгиланмаслиги, касб ҳунар коллежи битувчиларини ишга олган кичик бизнес корхоналарига солиқ имтиёзлари белгиланиши ва бошқарлар тўғрисида гапириб ўтилди. Маърузалар тугагандан сўнг семинар иштирокчилари савол-жавобларга ўтишди, тингловчилар томонидан тушган асосий саволлар қуйидагича бўлди:

1.Коллеж битирувчиларининг дарсдан бўш вақтларида қонуний тарзда ишлашига қонун йўл берадими?
2.Коллеж битирувчиларининг дарсдан бўш вақтларида ишласа унга иш ҳақи тўлаш тартиби қандай?
3.Кичик бизнес корхоналари томонидан энг кам тўландиган иш ҳақ миқдори қанча?
4.Ҳунармандчиликнинг бошлаш учун ҳам банклар томонидан кредит маблағи бериладими, берилса фоизи қанча?

 Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди. 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!