Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Спорт — соғлом авлод таянчи

Жиззах шаҳрида «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти касаба уюшма қўмитаси томонидан тасарруфидаги корхоналар жамоалари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди. Ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида вилоят ХЭТК касаба уюшма қўмитаси томонидан спортнинг мини-футбол, шахмат, шашка, стол тенниси ва югуриш турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. 17 та спорт жамоаси қатнашган ушбу мусобақаларида 230 нафар ишчи-хизматчи ходимлар ва кўплаб ишқибозлар иштирок этишди. Муросасизлик ва шу билан бирга дўстона руҳда ўтган ушбу мусобақалар якунида барча иштирокчилар учун маданий тадбир ташкил этилиб, тушлик дастурхони ёзилди.

Қизиқарли тарзда ўтган мусобақаларнинг мини-футбол тури бўйича 1 – ўринни вилоят корхонаси аппарати, шахмат турида Мирзачўл туман, шашка турида Ғаллаорол туман, стол тенниси турида Фориш туман ва югуриш бўйича Зарбор туман электр тармоқлари корхоналари спортчилари эгаллашди. Спортнинг беш тури бўйича 1, 2, 3 ўринларни олган ғолибларга дипломлар ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.  

  

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!