Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

2019 йилги болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш мавсуми ташкилотчиларининг Жиззах вилоят Анжумани

Жорий йилнинг 26 сентябр куни Жиззах шахрининг 1-сонли Мусиқа ва санъат мактабида  2019 йилги болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш мавсуми ташкилотчиларининг вилоят Анжумани бўлиб ўтди.

Байрамона безатилган Санъат мактаби биноси фойесида ёзги дам олиш оромгоҳларида фаолият юритган тўгараклар кўргазмаси, 2019 йилги соғломлаштириш жараёнини, жорий йилда қилинган ишларни, Ш.Рашидов номли, “Энержи” ва “Камолот” оромгоҳларида ёз мавсумининг ўтиши тўғрисида фото сурталар галереяси жойлаштирилди.

Жами 12 та номинациялар бўйича ғолиблар вилоят ҳокими ўринбосари Б.Тўхтамишев, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Н.Пардаев, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Шербеков, Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Г.Ҳайдарова, Ҳалқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.Нигматова ва вилоят бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёровлар томонидан эсдалик совғалар ва Мувофиқлаштирувчи гуруҳ дипломлари билан тақдирландилар.

Тақдирлаш маросими орасидаги мусиқий танаффусларда болалар гуруҳлари, таниқли санъаткорлар чиқишлари ва Анжуман якунида вилоят санъат усталари ижросида концерт дастури намойиш этилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!