Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Kўрик-танлов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2013 йил 14 февралдаги 10-7 “о” сонли, Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Раёсатининг 2013 йил йил 28 февралдаги 13-19 сонли қарорларига асосан, шу йилнинг март-июн ойларида вилоятда меҳнаткашлар ўртасида “Санъатим сенга,  обод юртим!” бадиий  ҳаваскорлик ижодиёти бўйича кўрик-танлов ўтказилди.

 

Кўрик-танлов ўтказиш Низомига биноан, унинг  биринчи босқичида “Наврўз” байрами арафасида  вилоятдаги 200 дан ортиқ корхона, ташкилот, муассасаларда 4600 га яқин меҳнаткашлар қатнашишди.

Кўрик-танловнинг иккинчи-туман (шахар) босқичлари эса ишлаб чиқилган жадвалга биноан шу йилнинг 22-27 апрел кунлари ўтказилди. Кўрик-танловнинг иккинчи босқичида 940 нафар иштирокчилар қатнашди. Ушбу тадбирда айниқса таълим муассасалари касаба уюшма ташкилотлари фаол иштирок этдилар.

Жумладан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари ташкилотлари вакилларидан 506 нафар, соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари ташкилотлари вакилларидан 185 нафар, агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмалари ташкилотлари вакилларидан 90 нафар, давлат идоралари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмалари ташкилотлари вакилларидан 34 нафар, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмалари ташкилотлари вакилларидан 77 нафар, ёқилғи энергетика, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмалари ташкилотлари вакилларидан 46 нафар иштирокчилар ўз санъатларини намоиш этдилар.

Жорий йилнинг 5 июн куни Жиззах шахри 1-сон мусиқа ва санъат мактаби концерт залида ўтказилган, кўрик танловнинг вилоят босқичида 11 туман ва шахардан 114 нафар иккинчи босқич ғолиблари беллашишди.

Анъанавий иижрочиликда –Жиззах давлат педагогика институти ўқитувчиси Қахрамон Бобоқулов;

Эстрада қўшиқчилигида – Фориш туман 1-сон умумтаълим мактаби ўқитувчиси Фарангиз Саъдуллаева;

Якка чолғу ижрочилигида – Жиззах давлат педагогика институти ўқитувчиси Муслим Абилов;

Якка рақс ижрочилигида – Жиззах политехника институти лаборанти Гулбахор Усманова;

Жамоа рақси ижрочилигида – Зомин туман мактабгача тарбия муассасаси рақс гуруҳи биринчи ўринни эгаллаб, Республика босқичига йўлланма олдилар.

 Биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган вилоят босқичи ғолиблари вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар.

 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!