Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Ёз мавсумига болаларнинг мазмунли дам олишини ташкил этиш бўйича

2013 йил 13 июн куни Жиззах вилоят хокимлигида  болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш оромгоҳларининг 2013 йил ёз мавсумига тайёрлиги ҳамда болаларнинг мазмунли дам олишини ташкил этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи гурухнинг йигилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Республика ишчи гуруҳи аъзолари – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар, Маданият ва спорт ишлари вазирликларининг масъул ходимларининг “Жиззах вилоятидаги болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш оромгоҳларининг мавсумга тайёрлиги тўғрисида”ги ахбороти тингланди ва  мухокама этилди.

Ишчи гурух томонидан ўрганиш давомида оромгоҳларни мавсумга тайёрлаш ишларида бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, уларнинг асосий қисми ўрганиш жараёнида, кўрсатилган амалий ёрдам натижасида бартараф этилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Мувофиқлаштириш гурух йиғилишида, оромгохларни мавсумга тайёрлигини таъминлаш учун масъул корхона, ташкилот ва муассасалар рахбарларига икки кун муддатда Республика ишчи гурухи ахборотида қайд этиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш учун тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, амалга ошириш ҳамда болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича худудий (туман, шаҳар) Мувофиқлаштирувчи гуруҳларига амалий ёрдам бериш бўйича топшириқлар берилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!