Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Конференция

2012 йил 27 ноябрь куни  Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг Пленумида  “Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Уставига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” ги масала муҳокама этилди.

Тармоқ касаба уюшмаси Уставига ўзгартиришлар  киритиш тўғрисидаги масалани муҳокама этиш, касаба уюшмасининг ўтган даврдаги фаолиятини таҳлил этиш,  янги   вазифаларни  белгилаб олиш мақсадида 2013 йилнинг  12 июль куни ўтказилган Марказий Кенгашнинг VI Пленумида “Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси II қурултойини чақириш тўғрисида” ги VI-2-сонли қарори 8-бандига асосан 2013 йил              7 август куни Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилояти ташкилоти III конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда “Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилояти ташкилотининг “Раислар кенгашини тузиш тўғрисида” ги ҳамда “Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасининг II Қурултойига делегатлар сайлаш тўғрисида” ги масалалар кўриб чиқилди. Конференция ишида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг раиси Бедилов Равшан Мэлсович, Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси  кенгаши раисининг ўринбосари Ихтиёров Аъзам Рашидович, Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси бош мутахассиси Неъматова Феруза ва Жиззах вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бош мутахассиси Хидиров Жўрабеклар иштирок этдилар.

Жиззах вилояти ташкилоти III конференцияси ишида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг раиси Р. Бедилов ва Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси  кенгаши раисининг ўринбосари А. Ихтиёровлар сўзга чиқдилар.

Конференциядан сўнг, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг раиси Бедилов Равшан Мэлсович Жиззах шаҳри ва Зомин тумани бошланғич касаба уюшма ташкилотларида бўлиб, бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг фаолияти билан яқиндан танишдилар ва ишларини намунали йўлга қуйиш борасида ўзларининг маслаҳатларини бердилар. Фаолиятлари ўрганилган бошланғич касаба уюшма ташкилотларига амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!