Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Тозалик, озодалик-саломатлик гарови” тадбири хақида

“Обод турмуш йили” Давлат ва Федерация Кенгаши дастурларида  Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан “Касаба уюшмалари болаларга” акцияси доирасида “Тозалик, озодалик – саломатлик гарови” тадбири ўтказилиши белгиланган.

“Тозалик, озодалик – саломатлик гарови” тадбири илк бор мактабга борадиган ўқувчиларга санитария-гигиена қоидалари, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, атроф-муҳитни, кийим-кечакларни тоза, озода ҳолда тутиш қоидаларини ўргатиши назарда тутилган.

Жорий йилда Жиззах вилоятининг энг чекка Арнасой ва Мирзачўл туманлари мактабларида илк бор мактабга бораётган 714 нафар биринчи синф ўқувчилари ўртасида ушбу акцияни ўтказиш режалаштирилган эди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши Раёсатининг 2013 йил 01 августдаги  13-03 “о” сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида 2013 йилнинг 7 сентябр куни эрталаб Арнасой ва Мирзачўл туман марказларида байрамона безатилган жойларда барча тадбир иштирокчилари, туман хокимликлари, ҳалқ таълими бўлими ходимлари, умумтаълим мактаб директорлари ва касаба уюшмалари  фаоллари йиғилиб, Федерация Кенгаши томонидан тайёрланган совғаларни биринчи синф ўқувчиларига етказиш учун  чекка мактабларга жўнаб кетишди.

Арнасой туманидаги 9 та ва Мирзачўл туманидаги 12 та умумтаълим  мактабларининг 714 нафар 1-синф ўқувчилари ўртасида интерфаол усулда ўтказилган дарсларда синф раҳбарлари, тиббиёт ходимлари ва касаба уюшма вакиллари савол-жавоб тариқасида, оддий сўзлар билан болаларга санитария-гигиена қоидаларига риоя этиш зарурлиги туғрисида сўзлаб беришди.

Жиззах вилоятининг энг чека туманларида ўтказилган ушбу тадбирларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси масъул ходимлари А.Бердиёров ва У.Артукметовлар иштирок этишди.   

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!