Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Кичик бизнес субьектлари билан давра суҳбати

        Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан “Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” Жиззах вилоят жамоатчилик Кенгаши ахборот марказидан уларнинг кўмаги билан ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган 27 та кичик бизнес субъектларининг рўйхатга олинганлиги аниқланиб,  Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг 2013 йил 19 сентябрдаги 16-15”о” сонли ва “Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” Жиззах вилоят жамоатчилик Кенгашининг 2013 йил 19 сентябрдаги 15-сонли қўшма қарорларига асосан рўйхатни таҳлил этган ҳолда кичик бизнес субъектлари билан давра суҳбатларини ўтказиш белгилаб олинди.

        Касаба уюшмалари билан вилоят ахборот маркази ўртасида тузилган қўшма қарорга асосан вилоятдаги марказ кўмаги билан тадбиркор сифатида фаолият юритаётган кичик бизнес субъектлари ва хусусий фирмалар раҳбарлари ҳамда кичик бизнес субъектлари, тадбиркорлар, хусусий фирмалар ва нодавлат секторидаги корхона, ташкилотлар билан давра суҳбатлари ўтказиш  режаси ва чора-тадбирлари тасдиқланди.

        2013 йил 29 октябр куни Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши биносида юқорида қайд этилган режа асосида  “Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” Жиззах вилоят жамоатчилик Кенгаши ахборот марказининг кўмаги билан тадбиркорликни йўлга қўйган кичик бизнес субъектлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

         Давра суҳбатида касаба уюшмалари ҳаётига оид, улар томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган ижобий ютуқлар ва аъзо бўлиш афзалликлари ҳақида ташкилий, юридик бўлим мудирлари   томонидан тушунтириш берилди ва буклетлар тарқатилди.

         Йиғилиш жараёнида уларга касаба уюшмасига аъзо бўлиш тартиб қоидалари тушунтирилди ва аъзо қилиш жараёнларида зарур бўлган ҳужжатлар тарқатилди.

         Кенгаш билан ахборот маркази ўртасида касаба уюшмаларига аъзоликка қабул қилиниши устидан ҳамкорликда мониторинг олиб бориш ва режа асосида амалий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш келишиб олинди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!