Мехнатни мухофаза қилиш ишларини ташкил этиш бўйича энг яхши корхона Республика кўрик-танловининг вилоят босқичининг якунлари 2013 йилини 26 июлида касаба уюшмалари бирлашмаси кенгашида, вилоят худудидаги корхона ташкилот ва муассаса рахбарлари иштирокида кўриб чиқилиб ходимларга қулай ва хавфсиз иш шароитларини яратиш борасида қарор ва тадбирлар қабул қилинган эди.
Бугун 2013 йилни 26 декабрь куни соат 10:00 да кенг жамоатчилик вакиллари хамда матбуот ходимлари иштирокида ушбу кўрик-танлов ғолибларини тантанали равишда тақдирлаш маросими ўтказилди.
Кўрик танлов ғолиблари, Дўстлик туман “Агромашсервис” МЧЖ рахбари Норқулов Ориф, Вилоят силга қарши курашиш деспансери бош хакими Тошпўлатов Ботир ва Жиззах шахар халқ таълимига қарашли № 8 –сон мактабгача таълим муассасаси рахбари Абидова Дилоромлар йиғилганларга бу борада олиб борилган ишлар хақида ўртоқлашдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: