2014 йил 7-февраль куни ўтказилган Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси навбатдан ташқари VI Конференциясида Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2010 йил июлдан 2014 йил январгача бўлган давридаги фаолияти хакида,Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси навбатдан ташкари VI-Курултойига делегат сайлаш тўгрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Н.Пардаев сўзга чиқиб, Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2010 йил июлдан 2014 йил январгача бўлган давридаги фаолияти хакида маъруза килдилар. Маърузада барча йўналишлар бўйича бирлашманинг ютуқлари ва йўл кўйилган хато-камчиликлар айтиб ўтилиб, уларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар хақда таклифлар билдирилди.
Мухокама қилинган масала юзасидан вилоят кенгаши аъзоси, Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи Х.Алимова, Зафаробод туман АСМ ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси М. Хакимова, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси А.Шакарбаев, Тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қумита раиси А. Эгамова, Жиззах политехника институти касаба уюшмаси қумита раиси К. Такабоев ва бошқалар сўзга чиқиб, ўзларининг фикрлари ва таклифларини билдирдилар.
Кун тартибидаги иккинчи масалалар юзасидан Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёров. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси навбатдан ташкари VI-Курултойига делегат сайлаш тўгрисида ахборот берилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: