2014 йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан тасдиқланган ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2011-2013 йиллар учун Бош келишувнинг 7.2 бандини бажарилишини таъминлаш юзасидан вилоят касаба уюшма фаоллари ва иш берувчиларнинг тегишли ташкилот, муассаса ва идоралар вакиллари ўртасида “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусидаги Давра суҳбати бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида вилоятда амалдаги Бош келишув асосида вилоят миқёсида 1 та ҳудудий (минтақавий), 13 та туман (шаҳар) миқёсидаги тармоқ келишувлари, бевосита корхона ва ташкилотларда эса 6788 та жамоа шартномалари амал қилиниб, касаба уюшмалари аъзолари меҳнатидан фойдаланувчи юридик шахсларнинг 96,7 фоизи жамоа-шартномавий муносабатлар билан қамраб олинганлиги таъкидлаб ўтилди.
Келишувдан келиб чиққан ҳолда жамоа шартномалари ва келишувлари ижросини таъминлаш, уларнинг мазмун-моҳиятини давр талаби асосида зарур банд ва бўлимлар билан бойитиш, бу орқали ходимларга қулай меҳнат ва дам олиш шароитларини яратишга алоҳида эътибор берилган. Натижада, ходимлар иш берувчи ва касаба уюшмалари ўртасидаги ижтимоий шериклик асосида яратиб берилаётган кўплаб имтиёз ва кафолатлардан фойдаландилар.
Кўплаб ишлаб чиқариш корхоналарида жамоа шартномаси ходимларнинг бевосита даромадларини юксалтиришнинг амалий воситасига айланган.
Жумладан, жамоа шартномаси тадбирларини бажариш учун вилоят бўйича ўрта ҳисобда бир ходимга 2013 йилда сарфланган маблағ 523632 сўмни ташкил этди ёки 2012 йилга нисбатан 141,1 фоизга ўсди.
Ҳисобот йилида жамоа шартномалари орқали меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирлари учун харажатлар 3958,0 млн.сўмга етди ва ўтган 2012 йилга нисбатан 126,1 фоизга кўпайди.
Жорий 2013 йилда вилоят бўйича ойлик номинал ўртача иш ҳақи 625200 ( қ/х ҳисобга олмаганда 972000) сўмни ташкил этди.
2013 йилда жамоа шартномалари орқали имтиёзли равишда 239 нафар ходимлар вилоят, республика тиббиёт муассасаларида, дам олиш уйларида ташкилотлар маблағи ҳисобидан соғломлаштирилди.
Вилоятдаги 30 дан ортиқ корхона ва ташкилотларда жамоа шартномалари орқали меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори, Республикада белгиланганига нисбатан оширилди.
Ўтган давр мобайнида меҳнаткашлардан, уларни меҳнатга оид ижтимоий-иқтисодий, ҳукукий манфаатларини ҳимояси юзасидан тушган жами 217 ортиқ ёзма ва оғзаки мурожаатларнинг 35 дан ортиғи иш хақидан қарздорликни ундиришга оид масалаларни ташкил этиб, уларни барчасини ижобий ҳал этишга эришилган.
Олинган ҳисоботларга кўра вилоят бўйича иш хақидан муддати ўтган қарздорлик миқдори кескин камайиб 2014 йил 1 январ ҳолатига 151,1 млн.сўмни ташкил этди.
Аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш юзасидан «Янги иш ўринлари яратиш тўғрисида»ги ҳудудий Дастур асосида жорий йилда жами бўлиб 44072 та янги иш ўринлари яратилди.
Юқоридагилар билан бир қаторда Давра суҳбатида бевосита жамоа шартномалари бажарилишини таҳлил этиш жараёнида жойларда меҳнаткашлар томонидан билдирилган савол ва таклифларни муҳокама қилиш, ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид зарур чора-тадбирларни белгилаш, уларни биргаликда амалга ошириш масалалари вилоят касаба уюшма фаоллари ва иш берувчиларнинг тегишли ташкилот, муассаса ва идоралар вакиллари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди.
Жонли мулоқот тарзида ўтказилган Давра суҳбатида меҳнат соҳасидаги муаммоли масалаларнинг бир қисми ижобий ҳал этишга эришилди, қолганлари эса касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши билан ҳамкорликда тегишли тарзда кўриб чиқилиши белгилаб олинди.
Давра суҳбатида Жиззах вилоят ҳокимлиги котибият мудири, Омбудсманнинг ҳудудий вакили ва вилоят хотин-қизлар қўмитаси, шунингдек адлия, прокуратура, солиқ, молия, банк, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси, Фермерлар кенгаши, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Федерацияси ҳудудий бўлинмаси, савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Камолот” ижтимоий Ёшлар ҳаракати вилоят кенгаши вакиллари иштирок этдилар. Мавзу юзасидан амалга оширилган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш учун телевидения, маҳаллий ва “Ишонч” рўзномалари ходимлари таклиф этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: