2014 йил 6-март куни Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши раёсат аъзолари, аппарат ходимлари, Республика Кенгашларининг масъул ташкилотчилари, туман, шахар кенгаши раислари, ҳисобчилари, йирик бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этди.
Йиғилишда Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Н.Пардаев 2014 йил 27-февралда бўлиб ўтган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг навбатдан ташкари VI-Курултойида қабул қилинган қарорлар ва уларни бажарилиши юзасидан вилоятдаги касаба уюшма ташкилотларининг вазифалари хақида ахборот берди.
Шунингдек вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2013 йилдаги молиявий ва меҳнаткашларни соғломлаштириш юзасидан фаолияти тўғрисида масала муҳокама қилинди. Бу масалалар юзасидан бирлашма кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёров ахборот берди.
Бу масалаларда амалга оширилган ишлар билан бирга, учраётган жиддий камчиликлар мухокама қилиниб, туман тармоқ кенгашларининг хисоботлари эшитилди. Мухокама қилинган масалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Йиғилиш сунгида 8-март “Ҳалқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан бирлашма кенгаши, туман, шахар касаба уюшма кенгашлари ва қўмиталарида ишлаётган хотин-қизларни байрам билан табриклаб, уларга эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: