Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“КАСАБА-ТУР” веломарафони

 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2014 йил 24 февралдаги “Корхона, ташкилот ва муассасалардаги ҳаваскор велоспортчилар ўртасида”КАСАБА-ТУР” веломарафонини ўтказиш тўғрисида”ги 16-23 “о” сонли ҳамда вилоят бирлашмаси Кенгаши Раёсатининг 2014 йил 25 февралдаги 19-7 “о” сонли қарорларига асосан вилоятда велоспорт мусобақалари ташкил этилди.

2014 йилнинг 29 мартида ушбу мусобақаларни юқори савияда ўтказиш мақсадида вилоят ҳокимининг 01-416 сонли “чора-тадбирлар режаси” тасдиқланди ва ижро учун жойларга етказилди.

Веломарафоннинг биринчи босқичи март ойида якунланиб, унда 96 та корхона, ташкилот ва муассасалардан 1230 нафар ишчи-хизматчилар иштирок этишди, шу жумладан 221 нафар аёллар ва 1009 нафар эркаклар қатнашди.

Жиззах шахар ва туман марказларида ўтказилган мусобақаларнинг иккинчи босқичида корхона, ташкилот ва муассасаларнинг 570 нафар вакиллари иштирок этишди, шулардан 97 нафар аёл ва 473 нафар эркаклар куч синашишди.

Веломарафоннинг биринчи ва иккинчи босқичларида 1, 2 ва 3 ўринларни қўлга киритган ғолиблар ҳамда фаол иштирок этган иштирокчилар 5 та наминациялар бўйича совғалар билан тақдирландилар.

 “КАСАБА-ТУР” веломарафонининг вилоят босқичи 2014 йил 19 апрел куни Жиззах шахрида бўлиб ўтди. Унда 274 нафар туман ва шахар босқичларида “20 ёшдан 35 ёшгача” ва “35 ёшдан юқори” бўлганлар ўртасида 1, 2 ва 3 ўринларни қўлга киритган ҳамда Жиззах шахар йирик корхона ва ташкилотлари ходимлари иштирок этишди.

Веломарафон очилиши маросимида Жиззах шахрининг 1–ТИП (Истиқлол боғи) спорт мажмуаси трибуналарида  ўтирган корхона, ташкилотлар мехнаткашлари ва ёш томошабинлар велоспортчиларни олқишлар билан кутиб олишди.  

Ўзбекистон Республикаси мадҳияси садолари остида Ўзбекистон Республикаси байроғи кўтарилди ва вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёров веломарафонни кириш сўзи билан очиб берди. Иштирокциларни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши масъул ходими Г.Жўраева табриклади.

Шундан сўнг кўкракларига махсус номерлар осган велоспортчиларга ҳакамлар гуруҳи назоратида старт берилди. 

Мусобақа ниҳоясида ғолиблар эълон қилинди, 1, 2 ва 3 ўринни қўлга киритган 12 нафар иштирокчиларга велоспорт Федерацияси ва вилоят касаба уюшмаси ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари, “Махалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ЁИҲ ва Маданият ва спорт ишлари бошқармаси томонидан эса “Энг ёш пойгачи”, “Энг ёши улуғ пойгачи”, “Энг маҳоратли пойгачи”, “Энг фаол аёл пойгачи” ва “Ғалабага бўлган иштиёқи учун” наминациялари бўйича эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, веломарафон ўтиш жараёнида, унинг очилиш ва якунй қисмларида  маданий тадбирлар доирасида санъаткорларнинг чиқишлари, ёш спортчиларнинг кўргазмали намоишлари ташкил этилди.

 “Касаба-Тур” веломарафони мусобақаларида айниқса таълим муассасалари, автойўл тизими ташкилотлари, истеъмол товарлари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ходимлари фаоллик кўрсатишди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!