Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Кўрик танлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6  февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124 сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини  ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, вилоят Халқ таълим бошқармаси, Вилоят савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, Вилоят Фермерлар Кенгаши, А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти ҳамда Жиззах политехника институти ўртасида ҳамкорликдаги қўшма қарорлари имзоланган.

Кўрик танлов 3 босқичда 20 яқин номинациялар бўйича ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, 1-босқич бевосита корхона, ташкилот ва муассасаларда бўлиб ўтди. Танловда жами 221 корхонадан 8 номинация бўйича 710 танлов иштирокчилари қатнашдилар. Ушбу босқичда 1 ўринни эгаллаганлар бевосита туман (шахар) миқиёсида ўтказилаётган  2-босқичда қатнашиш хуқуқига эга бўлдилар. Ғолиб деб топилган 1-2-3 ўринни эгаллаган иштирокчилар касаба уюшмалари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бугунги кунда туман(шаҳар)лар миқёсида танловнинг 2-босқичи бўлиб ўтмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!