Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Кўрик танлов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2014 йил 9 апрельдаги ”Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 16-72 “о” сонли ҳамда Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Раёсатининг ушбу масала бўйича шу йил 14 апрелда қабул қилинган 19-25 “о” сонли қарорларига асосан вилоятнинг шахар ва туман маданият бўлимлари қошидаги болалар бадиий жамоалари ўртасида кўрик-танлов ўтказилди.

“Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловининг биринчи босқичи  шахар ва туман маданият бўлимларида фаолият юритаётган болалар бадиий жамоалари ва якка ижрочилар ўртасида  ўтказилиб, уларда 236 нафар 5 ёшдан 16 ёшгача бўлган иқтидорли болалар иштирок этишди.

Кўрик-танловнинг вилоят босқичи шу йилнинг 7 май куни Жиззах шахридаги 1-сон Мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. Унда Жиззах шахри ва туманлардан    келган  118 нафар болалар ўз санъатларини намойиш қилдилар.      

Кўрик-танловнинг 6 та йўналиши бўйича ғолиблар аниқланди, жумладан:

анъанавий ижрочилик йўналиши бўйича 1 уринни Пахтакор туманидан Абдувахобов Жавохир, 2 уринни Жиззах шахридан Хайдаров Мурод ва 3 уринни Жиззах туманидан Алижонов Асадбек;

эстрада қўшиқчилиги йўналиши бўйича 1 уринни Жиззах шахридан Тожибоев Хожиакбар, 2 уринни Дўстлик туманидан Худайбердиев Сарвар ва  3 уринни Фориш туманидан Хайдарова Фотима;

якка чолғу ижрочилиги йўналиши бўйича 1 уринни Жиззах шахридан Абдусаломов Ислом, 2 уринни Ғаллаорол туманидан Сайфутдинова Мафтуна, ва 3 уринни Зарбдор туманидан Абдусаидов Сардор;

ансамбл чолғу ижрочилиги йўналиши бўйича 1 уринни Жиззах шахри дуторчи қизлар гуруҳи, 2 уринни Дўстлик туман чолғу гуруҳи, ва 3 уринни Бахмал туман чолғу гуруҳи;

якка рақс ижрочилиги йўналиши бўйича 1 уринни Ғаллаорол туманидан Ботирова Лобар, 2 уринни Фориш туманидан Тоғаева Гулмира ва 3 уринни Зомин туманидан Хасанова Шахзода;

жамоа рақси ижрочилиги йўналиши бўйича 1 уринни Ғаллаорол туман раққоса қизлвр гуруҳи, 2 уринни Жиззах шахар раққоса қизлар гуруҳи  ва 3 уринни Бахмал туман раққоса қизлар гуруҳи  эгалладилар.

Уларга вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди. Кўрик-танлов ғолиблари 2014 йил июн ойида бўлиб ўтадиган Республика босқичига йўлланма олдилар.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!