Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Мувофиқлаштирувчи гурухининг кенгайтирилган йиғилиши

Йиғилишда вилоят Мувофиқлаштирувчи гурухи аъзолари, вилоят ҳокимлиги котибияти мудири, оромгоҳларга бириктирилган корхона, ташкилот ва муассасалар рахбарлари, қабул қилиш комиссияси аъзолари, озиқ-овқат махсулотлари етказиб берувчи “Жиззах махсуссавдо”, вилоят болалар спорти жамғармаси, касаба уюшмалари туман кенгашлари раислари ва болалар оромгоҳлари  рахбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда вилоятдаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари фаолиятини ўрганиш натижалари юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши бўлими мудири,  ишчи гуруҳ аъзоси Ў.Адилов маъруза қилди.     

Жорий йилнинг 16-18 июнь кунлари 2014 йил ёз мавсумида болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича оромгоҳлар фаолиятини ўрганиб бориш мақсадида ташкил этилган Республика Ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилоятидаги болаларни қабул қилган 5 та стационар болалар оромгоҳларининг     1-сменадаги фаолияти ўрганиб чиқилган.  

Ўрганиш жараёнида оромгоҳлар ётоқхоналари краватлар ва тумбочкалар ҳамда юмшоқ жиҳозлар билан тўлиқ таъминланганлиги, тиббиёт хоналарига керакли анжомлар ва дори-дармонлар (қора қурт, илон заҳрига қарши зардоблар) олинганлиги, изолятор хоналари ўғил ва қиз болалар учун алоҳида тайёрланган ва  жиҳозланганлиги, оромгоҳлар ҳудудлари кўргазмалар, баннерлар билан жихозланганлиги қайд этилди.

Кутубхоналар, маънавият-маърифат хоналари, тўгараклар ўтказиладиган хоналар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан берилган кўргазмали воситалар билан жиҳозланган, оромгоҳларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун тегишли ташкилотлар билан шартномалар тузилган ва озиқ-овқат маҳсулотлари ўз вақтида олинмоқда.

Шу билан бирга айрим оромгоҳларда ободонлаштириш ва ҳудудни тозалаш ишларига етарлича эътибор берилмаганлиги ва ўрганиш жараёнида аниқланган  камчиликларнинг аксарияти бартараф этилганлиги қайд этилди.

Ёзги дам олиш мавсуми давомида хато-камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!