Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Касаба уюшмалари совғаси – аёлларга

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси далат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш туғрисида”ги ПҚ-2198 сонли қарори,  “Соғлом бола йили” Давлат дастури ҳамда  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши дастурининг тадбирлари доирасида жорий йилнинг 13 август куни вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” номли маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. Нарбаева қатнашди.

Тадбирни кириш сўзи билан вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Н.Пардаев очди ва сўзни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т.Нарбаевага берди.

Т.Нарбаева иштирокчиларни кириб келаётган Мустақилликнинг йигирма  уч йиллик байрами билан табриклади. Республикамизда олиб борилаётган ислоҳатлар, Мустақиллик йилларида эришган ютуқларимиз, Президентимиз Ислом Абдуганиевич Каримов томонидан ахолини ижтимоий химоясига, айниқса хотин-қизларнинг рўзғор ташвишларини енгиллаштириш ва маиший шароитларини яхшилаш масалаларига қаратилаётган  катта эътибори ва бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида гапириб берди.

Тадбирда Т.Нарбаева томонида қатнашчиларга қимматбаҳо совғалар, Республика санаторийларига йўлланмалар ва моддий ёрдам пуллари топширилди.

Жумладан Зафаробод, Пахтакор, Жиззах туманлари ва Жиззах шахридан таклиф этилган 43 нафар эхтиёжманд аёлларга электр-маиший техника жихозлари берилди.

Тўрт нафар аёлларга “Умид гулшани” санаторийсига  йўлланмалар топширилди. Жумладан Жиззах шахридан Мухиддинова Гулчехра ва Пахтакор туманидан Абдураупова Норгулга имтиёзли, шунингдек Жиззах шахридан Азимова Замира ва Нусратова Сафаргулга бепул йўлланмалар тақдим этилди.

“Ватан ўз ватанпарварларини хотирлайди” акцияси доирасида Ички ишлар вазирлиги тизимида хизмат бурчини  бажариш вақтида ҳалок бўлган Ишонқулов Дилшоднинг турмуш ўртоғи Ишонқулова Махфузага 200.0 минг сўм пул мукофоти топширилди.

Вилоятда “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” номли маданий-маърифий тадбирлар давом этмоқда ва Мустақиллик байрами арафаларида яна 93 нафар эхтиёжманд аёлларга электр-маиший техника жихозлари, 2 нафар хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига моддий ёрдам, 12 нафар чин етим ва эхтиёжманд оилалардан бўлган олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабаларига касаба уюшмалари стипендиясини бериш, худудларда ёлғиз кексалар, ногиронлар, боқувчисини йўқотган оилалар холидан хабар олиш  тадбирлари ўтказилади.  

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!