Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

«Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган тантанали тадбир

Марказий ҳарбий округ қўмондони полковник Ш.Дўстчонов тадбирни кириш сўзи билан очди ва йиғилганларни “Ватан ҳимоячилари куни” билан табриклади. 

Шунингдек ҳарбий хизматчилар ва таклиф этилган меҳмонларнинг байрам табриклари тингланди.

 Тадбирда харбий хизматчиларининг уч авлод вакиллари учрашди. Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг қарорига асосан “Кексаларни эъзозлаш йили” ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ҳарбий хизматда узоқ йиллар ишлаган 10 нафар кекса фаҳрийлар касаба уюшмаларининг қиймати 1150,0 минг сўмлик эсдалик  совғалари билан тақдирландилар.

 Тадбирнинг нихоясида 300 дан ортиқ офицерлар, сержантлар, оддий аскар ва таклиф этилган меҳмонлар учун Марказий харбий округ ва вилоятнинг таниқли санъаткорлари ўз дастурларини намоиш этишди.

 Шу йилнинг 13 январ куни байрам муносабати билан хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи – подполковник С.Кенжаев ва 1-гуруҳ ногирони оддий аскар Ш.Умировлар оиласи ва хонадонидан хабар олинди ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг қарорига асосан Жиззах вилоят бирлашмаси Кенгаши томонидан, улар учун ажратилган  200,0 минг сўмдан манзилли моддий ёрдам пуллари топширилди. 

 

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!