Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг 2016-2020 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлари ҳамда уларни амалга ошириш бўйича 2016-2017 йилларга мўлжалланган Харакат дастури ижросини таъминлаш юзасидан Федерация Кенгаши Раёсатининг 19.04.2016 йилдаги 2-5 сонли, Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 03.01.2017 йилдаги 8-1с сонли раёсат қарларлари асосида тизимдаги касаба уюшмаларини малакали кадрлар билан янада мустаҳкамлаш, бошланғич касаба уюшмалари органларида фаолият олиб бораётган кадрларни ўқитиш ҳамда малакаси оширилишини ташкил этиш бўйича тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ 2017 йил 11-13 январ кунлари вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида ташкил этиладиган ўқувда бошланғич Жиззах туман, шаҳар тармоқ касаба уюшмаcи қўмита раислари учун ўқув-курслари ташкил этилди.
Ўқувда Таълим фан ва маданият, соғлиқни сақлаш, энергетика, алоқа, агросаноат, тарспорт ва қурилиш ходимлари 25та тингловчи раислари қатнашиб, “Касаба уюшмалари бошланғич ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш, ишни режалаштириш”, “Касаба уюшмалари органларида иш юритишни ташкил этиш”, “Ўзбекистон Республикаси “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида имзоланган Бош келишув” Жамоа шартномаларини тузишнинг ҳуқуқий асослари”, “Иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларини тартибга солиш ҳамда низоларни ҳал этишнинг ҳуқуқий асослари”, “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг рoли” мавзуларда бирлашма бўлим мудирлари тасдиқланган ўқув-дастури асосида ўқувлар ва амалиёт машғулотларини ўтқазиб, слайд орқали тушунча берди. Ўқув жараёнида савол-жавоблар бўлиб, ўқув-курслари юқори савияда ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: